- 2021-11-11
Вашингтон Саудия Арабистонни 11 сентябрь воқеларига жавобгар қилмоқчи бўлди. Қирол “АҚШ векселларини сотиб, долларни ер билан бир қиламиз” деб таҳдид қилди. Обама буни эшитиб “Бу қонун қабул қилинмайди” деди.
АҚШда конгресда тайёрланаётган бир қонун лойиҳаси билан Саудия Арабистоннинг 11 сентябрь терактларига жавобгар эканлиги борасидаги гаплар бироз аввал нашрларда хабар қилинганди. Конгресда ҳозиргача тайёрланаётган қонун лойиҳасидан хабар топган Саудия Арабистон раҳбарияти бунга қаттиқ норозилик билдиришди: “Бу қонун лойиҳаси икки ўлка алоқаларига зарба беради.” Қирол Салмон эса ғазабланиб “Америка шу қонунни чиқарса, биз ҳам қўлимиздаги АҚШ марказий банки FED ва бошқа Америка банкларига тегишли 750 миллиардлик вексел ва акцияларни сотамиз. Долларни ер билан бир қиламиз” деб таҳдид қилди. Ташқи ишлар вазири Одил Жубайрни АҚШга юборган қирол Салмон таҳдидининг шахсан президент Барак Обама ва яқинларига етказишни буюрди.
Таҳдид билан саросимага тушиб қолган Обама ҳукумати орқага қадам ташлади. Оқ сарой матбуот котиби Джош Ирнест 11 сентябрь терактларида Саудия Арабистоннинг роли борлигини имо қилган ва бу ўлканинг АҚШда судланиши таъминлайдиган қонун лойиҳаси мавжуд ҳолича Оқ саройга келадиган бўлса, президент Обама қарши бўлишини айтди. Ушбу қонун лойиҳасининг Америка манфаатларига зид эканлигини ёқлаган Ирнест АҚШнинг дунёдаги иттифоқдошлари ҳамкорлик қилишини қийинлаштиришини маълум қилди.
Матбуот котиби Саудия Арабистоннинг қонун қабул қилинадиган бўлса, Вашингтон раҳбариятини АҚШдаги 750 миллиард долларлик акцияларини сотиш билан таҳдид қилганлигига ҳам баҳо берди: “Саудияликлар камида биздек глобал молиявий тизимнинг барқарорлигини ҳимоя қилишнинг икки ўлканинг ҳам ҳамкор манфаати эканлигидан бохабар.” Бу орада молия мутахассислари бу ҳажмдаги бир сотишнинг амалга ошиши қийин бўлишини ва бунинг Саудия Арабистонига ҳам камида АҚШчалик зарар беришини маълум қилишди. Лекин саудияликлар мутахассисларнинг бу огоҳлантиришига қарамай “Бизга зарари тегса ҳам бунинг зиёнини камайтириш учун чораларни оламиз” деб таҳдидларини бажаришда қарорлари қатъий эканлигини айтишди.