- 2020-05-18
Туркия F-16 қирувчи-самолётлари чегарани бузиб кирган Россия қирувчи самолётини уриб туширди.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг навбатдан ташқари ўтказилган йиғилишда Туркиянинг берган маълумотларини тасдиқлади. НАТОнинг иттифоқдошлардан олган маълумоти ҳам Россия қирувчи самолётининг Туркия ҳудудига чегарани бузиб кирганлигини тасдиқламоқда.
Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон ушбу ҳолат ҳақида “Биз бундай ҳолат юз беришини хоҳламаган эдик, лекин ҳамма Туркиянинг ўз ҳудудларини ҳимоя қилишини ҳурмат қилиши лозим. Номаълум ҳарбий самолёт бизнинг ҳаво ҳудудимизга чегарани бузиб кирди. 5 дақиқа давомида унга 10 марта огоҳлантириш берилди, лекин бунга жавоб берилмади. Туркия ҳукумати тарафидан аввалдан эълон қилинган ва тасдиқланган хавфсизлик чораларига кўра, самолёт уриб туширилди” деди.
Россия президенти Путин эса ҳарбий самолётнинг Туркия ҳудудига кирмаганлигини айтмоқда. Ушбу ҳодисадан кейин Россия ташқи ишлари вазири Сергей Лавровнинг Туркияга қиладиган хизмат сафари бекор қилинди.