Иккинчи “қуёш” топилди


  • 21 Ноябрь, 2018
  • 757

Астроном мутахассислар ердан 184 ёруғлик йили масофада қуёшга ўхшаган юлдуз кашф этишди. Португалиядаги астрофизик ва космос билимлари институтидан халқаро гуруҳ “Қуёшнинг оиласини” топиш учун олиб борган тадқиқотида Европа космик агентликнинг “Gaia” космик кемаси воситасида Сомон йўлидаги 17 мингга яқин юлдузнинг кимёвий тузилиши, ҳаракатлари ва ёшлари ўрганилди.

Қўлга киритилган маълумотларга кўра, астрономлар 4,5 миллиард ёшда эканлиги тахмин қилинадиган қуёшга “эгиз биродаридек ўхшайдиган” “HD186302” номли юлдуз кашф этишди. Юлдуз ердан 184 ёруғлик йили узоқликда эканлиги ҳисоблаб топилди.

Тадқиқотнинг қуёш ва бошқа юлдузлар ҳосил бўлиши жиҳатидан муҳим эканлиги қайд этилди. Тадқиқот натижалари “Astronomy and Astrophysics” журналида чоп этилди.


Бошқа мақолалар