- 2012-07-28
Инфекционист-шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Андрей Поздняков кана чаққанда нималар қилиш кераклиги ҳақида гапирди.
Мутхассиснинг сўзларига кўра, кана тезда лабораторияга текшириш учун олиб бориш лозим. бу орқали у қандай инфекцияларни юқтириши мумкинлиги аниқланади.
Шифокор “Кана чаққандан кейин кана текширувдан ўтказиш керак. Кана ўлик бўлса ҳам бўлади. Унинг боши ва танасининг ҳеч бўлмаганда учдан икки қисми лозим. унинг сўлак безларида кана энцефалит вирусини аниқлаш мумкин. Ошқозонида эса боррелит вирусини. Лабораторияга бир сутка ичида етказса яхши, энг узоғи у сутка” деди.
Шифокорнинг таъкидлашича, кана энцефалитни даволаш имконияти кам, лекин боррелиоз ва бошқа касалликларни даволашда таъсирли дорилар мавжуд. Кана чаққандан кейин 4 сутка ичида даволанишни бошлаш жуда муҳим. Шунинг учун канани тезда текширувга олиб бориш керак.