FIFAда порахўрлик


  • 28 Май, 2015
  • 1317

Етти нафар FIFA мансабдор шахслари коррупция билан айбланиб, ҳибсга олинди. Швейцария FIFAнинг юқори лавозимли амалдорларини коррупция айби билан ҳибсга олишни бошлади. АҚШнинг талаби билан ҳаракатга тушган Швейцария полицияси эрталаб Цюрихдаги бир меҳмонхонада ўтказган рейдида етти амалдорни ҳибсга олди. Бир неча соат ўтиб, FIFAнинг Цюрихдаги марказига кирган полициялар баъзи ҳужжатларни мусодара қилди. АҚШ бош прокурори кечқурун берган баёнотида коррупция 20 йилдан бери давом этаётганини таъкидлаб, тергов FIFA амалдорларидан ҳам юқори лавозимли шахсларга етиб боришини айтди.

“New York Times”нинг хабарига кўра, АҚШда бошланган тергов жараёнида халқаро футбол федерацияси (FIFA) амалдорларининг экстрадиция қилиниши айтилди.

FIFA амалдорларига қўйилган айблар ичида "порахўрлик, шантаж ва электрон товламачилик" эканлиги маълум бўлди. Швейцария адлия вазирлиги FIFA вакилларига 1990 йилдан кунимизгача АҚШ банклари воситасидаги тўловларнинг 100 миллион доллардан ортиқ эканлигини билдирди.

Пора берганлиги иддао этилган кишиларнинг спорт нашрларининг ваакиллари ва маркетинг фирмаси бошқарувчилари эканлиги айтилган баёнотда бунинг эвазига “АҚШ ва Жанубий Америкадаги турнирларнинг медиа ва маркетинг ҳақлари суистеъмол қилингани” билдирилди.

Цюрихда бошланган терговнинг 2018 ва 2022 жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган ўлкаларнинг аниқланиши билан боғлиқ эканлиги маълум бўлди. Швейцариялик терговчилар 2010 йил декабрь ойида ўтказилган овоз беришда иштирок этган 10 ижро ташкилоти аъзоларининг тергов қилинишини билдирди. 2018 йили ўтказиладиган жаҳон чемпионатига Россия, 2022 йили Қатарда мезбонлик қилиши керак эди.

Швейцария бош прокурори тарафидан берилган ёзма баёнотда “2018-2022 FIFA жаҳон чемпионати билан боғлиқ иддаолар жараёнида ноқонуний топилган пуллар оқланганлиги ва жиноий совуққонлик билан бошқарилганлиги айблари билан жавобгарлар кишилар устидан тергов бошланди” дейилган.

АҚШ бошлаган терговлардан мустақил юритилган ушбу терговнинг 10 мартда бошланганлиги, лекин жамоатчиликка ошкор этилмаганлиги билдирилди.

Инглиз “Guardian” газетаси тергов жараёнида ҳалигача FIFA ижро қўмитаси аъзоси бўлган 2018 ва 2022 жаҳон чемпионати мезбонларини аниқлашда овоз берган Шенес Эрзик ҳам  орасида бўлган 10 кишидан ифода олинишини билдирди.

Ижро қўмитаси раиси ёрдамчиси Исса Аяту (Камерун), 2018 йилги жаҳон чемпионати ташкилий қўмита раиси ва Россиянинг спорт вазири Виталий Мутко, Анхел Мариа Виллар Ллона (Испания), Мишел Дхооге (Бельгия), Уорави Макуди (Тайланд), Мариос Лефкаритис (Кипр), Жак Анума (Кот-д-Ивуар), Рафаел Саргеро (Гватемала) ва Хани Абу Рида (Миср)лар полиция терговга чақирадиган кишилар жумласидан.

2018 йили Россия, 2022 йили Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига овоз беришда коррупция аралашгани ҳақидаги гап-сўзлар анчадан бери тинмаётганди.

Бу борада порахўрлик қилгани гумонланиб, ҳибсга олинган ФИФА тизимидаги амалдорлар ва компанияларнинг тўлиқ рўйхати тузиб чиқилди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги маълум қилган. Бу рўйхат юқорисида ФИФАнинг амалдаги икки нафар президенти Жеффри Уэбб ва Эухенио Фигередо номлари қайд этилган.Қуйида 14 амалдор рўйхати келтирилган:

1. Жеффри Уэбб - ФИФА вице-президенти;

2. Эухенио Фигередо - ФИФА вице-президенти;

3. Эдуардо Ли - ФИФАнинг ижроий қўмитаси аъзоси;

4. Хулио Роча - ФИФАнинг ривожланиш бўлими офицери;

5. Хосе Мария Марин - Футбол турнирлари ва Олимпия ўйинлари бўйича қўмита аъзоси;

6. Костас Таккас – КОНКАКАФ президенти ёрдамчиси;

7. Рафаэл Эскивел – КОНМЕБОЛ ижро қўмитаси аъзооси;

8. Жек Уорнер - ФИФАнинг собиқ вице-президенти;

9. Николасу Леос – ФИФА ижро қўмитасининг собиқ аъзоси;

10. Алехандро Бурсако - спорт маркетинги соҳасида мутахассис;

11. Аарон Дэвидсон - спорт маркетинги соҳасида мутахассис;

12. Уго Жинкис - спорт маркетинги соҳасида мутахассис;

13. Мариано Жинкис - спорт маркетинги соҳасида мутахассис;

14. Хосе Маргулис – амалдорлар ва маркетологлар ўртасида воситачи; 

Коррупция операцияси FIFA президенти Блаттернинг жума куни кетма-кет бешинчи муддатга сайланадиган сайловлардан аввал амал ошди. Блаттернинг рақиби эса FIFA вице президенти ва Иордания шаҳзодаси Али бин ал Ҳусайн бўлади. Португалиялик собиқ футболчи Луиш Фигу эса сайловларнинг одил ўтказилмаслигидан шикоят қилиб, ўз номзодини олганди. 


Бошқа мақолалар