- 2022-11-14
Италияда автоном минтақа бўлган Венеция ҳам интернет орқали ташкилланган норасмий референдумда Италиядан ажралишга қарор қилишди.
Венеция аҳолисининг 89% минтақанинг мустақил бўлиши учун овоз берди. “Plebiscito.eu” сайтида ташкил этилган норасмий референдумда тахминан 2 миллион 360 минг киши иштирок этди. Иштирокчилар сони умумий Венеция сайловчиларининг 73%ини ташкил қилди. “Мустақил Венеция” референдуми лидери Жованни Далла Валле минтақанинг Италия ҳукуматини ўз солиқлари билан таъминлашдан ва бюрократизмдан қутулиш истагини билдириб, овоз бериш жараёнида тўплаган тажрибаларини Италиянинг бошқа минтақалари билан ўртоқлашишини маълум қилди. Венеция автономияси президенти Лука Зайа эса онлайн референдумнинг Венеция халқининг модерн қарашини ифода этишини билдирди ва натижаларнинг расмий референдумга йўл очишини таъкидлади.