Жонли эфирда жазавага тушди


  • 14 Ноябрь, 2023
  • 115

Исроил Ғазодаги қатлиомларни тинмай давом эттираётганда Беньямин Нетаньяҳу “CNN International” каналининг жонли эфирида қийин аҳволга тушди. Бошловчининг саволига аччиқланган Нетаньяҳу АҚШга ҳам пўписа қилиб қўйди.

“CNN International” каналининг жонли эфирида иштирок этган Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяҳу кўрсатув вақтида жазавага тушди. Бошловчининг “Нима учун жавобгарликни бўйнингизга олмайсиз?” деган саволига аччиқланган Нетаньяҳу АҚШни айблаб, оғзига келганини сўзлади.

Жазавага тушган Нетаньяҳу АҚШни айблаб “Бунга бир неча марта жавоб бердим. Бу саволга урушдан кейин жавоб топилишини айтдим. Одамлар ўз вақтида Франклин Рузвельтга Перл Харбор бўйича бу саволни қўйдими? Джорж Бушни 11 сентябрь ҳужумлари бўйича саволга тутишдими?” деди.

Исроил мағлуб бўлса уруш Европа ва АҚШга ҳам ёйилишини иддао қилган Нетаньяҳу “Навбатдаги сизлар бўласизлар” деди.

Ўлдирилган тинч аҳоли учун жавобгарликни бўйнига олишдан қочган Нетаньяҳу “Исроил халқаро ҳуқуққа мос равишда жанг қилмоқда” деди.


Бошқа мақолалар