Эронни ларзага солган фотосурат


  • 13 Март, 2013
  • 1249

Ўтган ҳафта ҳаётдан кўз юмган Венесуэла президенти Хуго Чавеснинг дафн маросимига қатнашган Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажоднинг Чавеснинг мотамдор онасини қучоқлаб таъзия билдириши гўё шариат билан бошқариладиган Эронда катта резонансларга сабаб бўлди.

Эрон лидерини 2008 йилги сайловларда қўллаб-қувватлаган консерватив депутат Муҳаммад Дегхан Эрон лидерининг исломга зид ҳаракат қилганини илгари сурди. Дегхан “Бузилган гуруҳ” деб баҳолаган Аҳмадинажод ва атрофидаги кишиларнинг сонлари тобора ортиб бораётганликларини тилга олди. Бошқа бир депутат Муҳаммад Тагҳи Раҳбар “Аҳмадинажод дафн маросимида ўзини йўқотиб қўйди”- деди.

“Динини яхшилаб ўрганиб олсин!”

Аҳмадинажод билан Каракасга келган вакиллар эса Чавеснинг онаси жуда тушкун ҳолда эканлигини, Аҳмадинажодни “ўғлим” деб бағрига тортганини, уни ранжитмаслик учун Аҳмадинажод ҳам уни қучоқлаганини маълум қилдилар. Дин одамлари Аҳмадинажоднинг дафн маросимида Чавесни шиа ақидасининг муқаддас Маҳдий мартабасига кўтариб, “Чавес дўстим бир куни ҳазрати Исо ва Маҳдий билан бирга дунёга такрор келади” дейишини “Аҳмадинажод ё динни яхшилаб ўрганиб олсин ё бундан кейин динга алоқадор гапларни ишлатмасин” деб танқид қилдилар.


Бошқа мақолалар