- 2024-09-17
Украинанинг шарқидаги 3 та катта шаҳарда Россия таркибига қўшилиш учун референдум ўтказишни талаб қилаётган намойишчилар кечадан бери ҳукумат биноларини ишғол қилишни бошладилар.
Донецк шаҳрида маҳаллий ҳокимият биносини намойишчилар эгаллаб олиб, Луганск шаҳрида Давлат хавфсизлик биносига ҳужум қилган намойишчилар бинодаги қуролларни қўлга киритишди. Бўлиб ўтган воқеаларда 9 киши жароҳат олди. Луганск шаҳри кириш-чиқиш учун бекитилди. Харьков шаҳрида ҳам Россия тарафдори бўлган намойишчилар маҳаллий ҳокимият биносини эгаллаб олишди, лекин кейинроқ Украина Ички ишлар вазирлиги бинони намойишчилардан қайтариб олинганлигини хабар берди.
Россия ҳарбийлари 30 км ичкарига киришди
Украина Бош вазири Арсений Яценюк намойишчиларни хорижий кучлар билан ҳамкорлик қилаётганликда айблади.
Россия ҳарбийларининг Украина чегарасидан 30 км ичкарига кирганлигини маълум қилган Яценюк Москванинг Украинани ишғол қилиш учун баҳона сифатида ўлкада беқарор вазият чиқаришга ҳаракат қилаётганлигини айтди.
Бу орада Украина Мудофаа вазирлиги Қримда бир рус аскарининг украиналик зобитни отиб ўлдирганлигини хабар қилди.
Молдавиянинг ҳам тинчи бузилди
Молдавиянинг пойтахти Кишиневда ҳам Россия тарафдорлари ва уларга қарши бўлганлар намойишлар ўтказди.
Россияга қарши тараф Молдавиянинг Приднестровье минтақасининг Москва тарафидан қўшиб олиниши мумкинлигидан қайғуда эканликларини айтишди. Россия тарафдорлари эса Европа иттифоқининг ўрнига Россияни танлаганликларини билдиришди.