Француз депутат Макронни ёлғончи деб айблади


  • 25 Августь, 2022
  • 202

Франция президенти Эммануэль Макрон таътилдаги фотосуратлари билан француз депутати Франсуа Асселинонинг нишонига айланди. Асселино Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг сўнгги вақтлардаги дипломатик алоқаларни йўлга қўяётган фотосуратларини, Макроннинг таътилдаги суратлари билан қиёслаб, Макроннинг ёлғончи ва қобилиятсиз бошчи эканлигини билдирди.

Сўнгги даврда Россия-Украина урушини ниҳоясига етказиш учун ҳаракатда бўлган президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Эронда учлик кенгаш йиғилиши, ҳосил коридори келишуви, Сочи саммити ва Львовдаги учлик кенгашда иштирок этди.

Туркия-Исроил алоқаларида янги давр бошланиши учун учрашувларни давом эттирган Эрдўғоннинг дипломатик муваффақиятлари дунё сиёсатида тақдир билан қаршиланди.

Француз депутати Франсуа Асселино Эрдўғон билан Макроннинг бу вақтдаги ҳаракатларини фотосуратлар билан қиёслади.

Саккиз фотосуратдан иборат фотоколлажни ижтиомий тармоқ орқали эълон қилган Асселино бир тарафда Туркия президенти Эрдўғоннинг учрашувларини, иккинчи тарафда эса Макроннинг таътилдаги суратларига ўрин берди.

Асселино “Макрон шу онда дунёнинг тўрт тарафидан президентлар томонидан қабул қилиниш ва таклиф қилиниш бўйича катта қийинчиликка учрамоқда. У шунчалик ёлғончи ва қобилиятсиз бошчи” деган сўзларни ёзди.


Бошқа мақолалар