Россия Киев телеминорасига ўт очди


  • 2 Март, 2022
  • 226

Украинанинг пойтахти Киевдаги телеминорани ўққа тутган Россия 5 кишининг ўлимига ва 5 кишининг жароҳат олишига сабаб бўлди.

Россия Украина пойтахти Киевдаги телеминорани нишонга олди. Бомбали ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳат олди.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг “Киев халқи алоқа минораларидан узоқ турсин” деган баёнотидан кўп ўтмай пойтахт Киевдаги телеминорага ракета билан ҳужум қилди. Станциялар, телевидение ва радио узатмалар билан бирга интернет тарқатиш жиҳозлари жойлашган телеминорага уюштирилган ҳужумдан кейин минтақадаги тинч аҳоли ваҳимада қочишни бошлади.

Украина фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарафидан берилган хабарда ҳужумда дастлабки маълумотларга кўра 5 киши ҳалок бўлган ва 5 киши оғир тан жароҳати олганлиги айтилган. Ушбу ҳужумдан бир неча соат олдин Россия мудофаа вазирлиги иғволи видеолар ижтимоий тармоқ орқали тарқалаётганини айтиб, Киевдаги разведка биноси ва технология базаларини бомбалаб йўқотилишини эълон қилганди.


Бошқа мақолалар