Донецк ва Харьков ўзини «мустақил республика» деб эълон қилди


  • 8 Апрель, 2014
  • 1308

Украинанинг Харьков вилоятидаги давлат маъмурияти биносини эгаллаб олган россияпараст кайфиятдаги намойишчилар «Харьков халқ республикаси» ташкил этилганини эълон қилишди.

Намойишчиларнинг сўзларига кўра, ушбу республика суверен давлат ҳисобланиб, «бошқа мамлакатларнинг алоқаларни халқаро ҳуқуқ талаблари доирасида ўрнатади».

Хабар беришларича, халқ республикасини ташкил этиш тўғрисидаги қарор умумвилоят миқёсида ўтказиладиган референдумда тасдиқланганидан сўнг кучга киради.

Намойишчилар, шунингдек, Виктор Януковичга мурожаат қилиб, ушбу қарорни қонунийлаштиришни сўрашган.

Бундан ташқари, фаоллар Россия Федерациясига воситачи сифатида иштирок этишни ва Харьков вилоятидаги референдумнинг тинч ўтишини таъминлашда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишни режалаштиришмоқда.

Аввалроқ, Украинанинг бошқа бир вилояти – Донецк вилоят депутатлар кенгаши биносини эгаллаб олган россияпараст кайфиятдаги намойишчилар «мустақил Донецк республикаси» ташкил этилганини эълон қилишганди.

«Донецк республикаси»нинг Россия таркибига қўшилиши юзасидан ташкил этиладиган референдум 11 майдан кечиктирмай ўтказилиши режалаштирилмоқда.


Бошқа мақолалар