Непалда шиддатли зилзила


  • 27 Апрель, 2015
  • 2231

АҚШ геологик тадқиқот маркази Непалнинг пойтахти Катмандуда юз берган зилзила 7,9 балл кучга эга бўлганлигини маълум қилди.

Непал ички ишлари қазири Минендра Рижал Ҳиндистоннинг “NDTV” каналига берган интервьюсида зилзила натижасида пойтахт Катманду ва атрофидаги кўплаб биноларнинг қулаганлиги ҳамда қутқарув гуруҳларининг минтақага етиб келганлигини айтди. Рижал зилзила марказининг Катмандудан 80 км узоқликда бўлганлигини маълум қилди.

Непалдаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони дастлаб 449 та деб эълон қилинган бўлса ҳам бу рақамнинг яна ортиши борасида хавотирлар бор. Бу хавотир ўринли бўлиб, иккинчи эълонда ўлганлар сони 597, учинчисида эса 876тага етганлиги маълум қилинди. Сўнгги эълонга кўра, 3230 нафар киши ҳалок бўлди, юзлаб жароҳат олган бор.

Зилзила натижасида юз берган ваҳимада бинолардан сакраган кўплаб кишиларнинг суяклари синди.

Катманду яқинидаги Манглунг қишлоғидан Вим Таманг қишлоғи бутунлайц вайрон бўлганлигини айтди.

Миллий даромадининг катта қисми туризмга асосланган 27,8 миллион аҳолиси бор Непалда зилзилада юзлаб тарихий асарлар ер билан бир бўлди.

Непалда 4 йил аввал юз берган 6,5 баллик зилзилада 110 киши ҳалок бўлганди.


Бошқа мақолалар