- 2024-02-20
Рус разведкасининг Бостондаги портлашларни уюштирганликда гумон қилинаётган Тамерлан Царнаев ҳақида анча аввал FBIни огоҳлантиргани иддао этилди.
Қўлга олишда яраланган Жоҳар Царнаевнинг ҳуши жойида эканлиги ва ёзма равишда ифода берганлиги маълум қилинди. Америка CNN канали бу операцияга 333 миллион доллар сарфланганини билдирди.
3 киши ҳалок бўлган ва 170 ортиқ киши жароҳат олган Бостон марафони гумонланувчиси бўлган чечен ака-укадан Тамерлан Царнаев ўлдирилди, 19 ёшли укаси Жоҳар Царнаев оғир ярадор ҳолида қўлга олинди.
Америка ABC канали касалхонада даволанаётган Царнаевнинг ҳуши жойида эканлигини ва ёзма ифода берганлигини маълум қилди.
Россия FBIни огоҳлантирди
Рус хавфсизлик хизмати Бостондаги портлашларни уюштирганликда гумон қилинаётган Тамерлан Царнаев ҳақида анча аввал FBIни огоҳлантирган. Шундан кейин АҚШ хавфсизлик идоралари томонидан 2011 йили сўроқ қилинган Царнаевнинг қандай қилиб ҳеч кимнинг эътиборини тортмай портлашларни уюштирганлиги тортишилмоқда.
Хавфсизлик хизматининг ожизлиги
Америка сенатидаги республикачилар ҳам Ички ишлар вазири ва FBIдан бу ҳақда изоҳот беришини талаб қилмоқда. Чунки назорат остидаги бир кишининг портлашларни уюштириши хавфсизлик хизматининг ожизлигини кўрсатмоқда.