Дунёнинг энг бой одами


  • 28 Июль, 2017
  • 904

“Amazon.com” интернет компанияси асосчиси америкалиик миллиардер Джефф Безос Билл Гейтсни ортда қолдириб, дунёнинг энг бой кишисига айланди. Безоснинг биринчи ўринга чиқиб олиши учун пайшанба куни 1,6%га кўтарилган “Amazon” акциялари ёрдам берди. Бунинг натижасида унинг молиявий аҳволи 1,4 миллиард долларга  ортиб, 90,6 миллиард долларга етди. Шу тариқа 53 ёшли бизнесмен “Microsoft” соҳиби Билл Гейтсдан 500 миллион долларга бойроқ бўлди.

Сўнгги бор у оламнинг энг бой кишиси ўрнини бир йил аввал бой берганди. Ўшанда испан тадбиркори Амансио Ортега уни ортда қолдирганди.


Бошқа мақолалар