“Титаник” нима учун чўккан?


  • 15 Апрель, 2014
  • 2030

Инглиз мутахассислари “Титаник” кемасининг маълум бўлган чўкиш сабабини гумон остига қўювчи янги маълумотлар топишди.

Тадқиқотга кўра, кеманинг айсбергга урилган 1912 йилда Шимолий Атлантикадаги айсберглар сони айтилганидек анормал ҳолатда эмасди. Англиядаги Шеффилд университетидан тадқиқотчилар “Титаник”нинг чўкиши ичига олган 20 йиллик даврдаги муз ҳаракатларини тадқиқ қилишди. Грант Биг ва Давид Уилтоннинг АҚШ соҳил хавфсизлик маълумотларига кўра ўтказган тадқиқотида 1912 йили 48-параллелнинг жанубига силжиган айсберглар сони 1038 та бўлган. Бу рақам кўп кўринсада, ўша давр учун бу одатдаги кўрсаткич.

Даврининг энг катта трансатлантик йўловчи кемаси “Титаник” 1912 йили 15 апрелда илк сафарида йўналишидаги айсбергни фақат 500 метр масофа қолгандагина пайқашганди. Бу 269 метр узунликдаги кеманинг манёвр қилиши учун етарли масофа эмас эди. “Титаник” айсбергга урилганидан икки ярим соат ўтиб, Гренландия жануби-ғарбида 1500 дан ортиқ йўловчиси билан сувга чўкди. Бу фожеага сабаб қилиб, Шимолий Атлантикадаги айсбергларнинг одатдагидан кўп бўлиб кетиши кўрсатилганди. Америкалик мутахассислар иссиқ ўтган қиш мавсумининг музликларни эритганини ва бу муз бўлаклари шамол ҳамда океан оқими билан Шимолий Атлантикага оқиб борганлигини айтишганди.

Ҳатто Англияда чоп этиладиган “Times” газетаси Ойнинг ер билан жойлашишида юзага келган ҳолат сабабли шиддатли оқимнинг айсбергларнинг ҳаракатига таъсирли бўлганини ёзганди.


Бошқа мақолалар