Минг йил кафолати бор!


  • 3 Май, 2014
  • 1594

Инглиз ишлаб чиқарувчиси Крис Шеллис биринчи бўлиб минг йил кафолати бўлган баланд пошнали пойафзал ишлаб чиқарди.

“The Daily Mail” газетаси хабарида Крис Шеллиснинг пойафзаллари чиройли ва чидамлигидан ташқари, дунёнинг энг қулай баланд пошнали пойафзали эканлигини ёзди. Баланд пошнали пойафзаллар 1000 йил кафолати билан дунёнинг энг кўп кафолатига эга пойафзал унвонига соҳиб бўлди. Бир умрга етадиган заҳира силикон пошналари билан бирга сотиладиган метал пойафзалларнинг баҳоси эса 1600 доллар. 48 ёшли Крис Шеллис ишлаб чиқарган пойафзаллар ишлатилган моддалар туфайли ҳеч қандай таъмирга ҳожат сезмайди.

“Riviera” номи берилган пойафзалларнинг тўлалигича ортопедик стандартларга мос эканлигини маълум қилган Шеллис 2 йиллик тадқиқот натижасида ишлаб чиқарилган баланд пошнали пойафзални кунига 10 ёки ундан ҳам кўпроқ бемалол кийиш  мумкинлиги айтди. Баланд пошнали пойафзал киядиган аёлларнинг дардини яхши тушунишини айтган Шеллис бундай баланд пошнали пойафзалларнинг давомли таъмирга муҳтож бўлмаслиги учун бу маҳсулотни ишлаб чиқарганини маълум қилди. 


Бошқа мақолалар