Ўлмаганига кулсинми ёки куйсинми?


  • 10 Январь, 2013
  • 1435

 Яқинда ўларканман деб бутун бойлигини еб тугатди, аммо...

Англияда ўпка раки билан хасталанган Лиза Расселга докторлар 2009 йили кўпи билан 18 ойлик умри қолганини маълум қилишганди. 37 ёшли бу аёл бу ташхисдан сўнг вафотидан кейин очилиш шарти билан фарзандларига мактублар ёзди ва бутун сармоясини сарфлаб кетма-кет қиммат туристик таътилларга бориб келди.

Болгария, Туркия ва Канар оролларида ўтказган шоҳона таътилларидан кейин аёлнинг бутун сармояси тугади. Юқоридаги ташхисдан 3 йил ўтиб аёлнинг соғлигида кутилмаган соғайиш кузатилди. Лизадаги рак шишларининг кичиклашгани аниқланди.

Олдхемда яшовчи бу аёл ҳозир бир тарафдан ўлмагани учун қувонса, иккинчи тарафдан 20 000 фунт стерлинглик сармоясини бекорчи нарсаларга сарфлаб тугатганлиги учун куйинмоқда. Рассел “Мен жуда ёш вақтимда онамни йўқотдим. Фарзандларимга яқинда ўлишимни қандай айтишимни ўйлаб, қаттиқ қийналардим. Уларга ҳеч қаерга кетмаслигимни айтиш ҳаётимнинг энг гўзал онлари бўлди” деб қувончини билдирди. Таътилларга эса вафотидан кейин қизларига ўзидан ширин хотиралар қолдириш ва уларга эсдаликка фотосурат ва видеолар бериш учун чиққанини маълум қилган Лиза яқинда ўлиши ташхис этилгандан кейин узоқ вақтдан бери бирга бўлган Антонио билан турмуш қурди. Бу турмуш ҳам Лизага фойдага қолди.

Сўнгги бор апрель ойида шифохонага борганида қилинган биопсияда рак шишларининг кичиклашгани маълум бўлди. Шишлар шу қадар кичиклашгандики, докторлар уни аранг кўришди. Лиза “Натижадан лол қолдим” деркан, бу ҳолат докторларни ҳам ҳайратда қолдирди.


Бошқа мақолалар