Жамоат тузоғи!


  • 13 Май, 2014
  • 1410

Дунёдаги пул учун кураш борган сари кучаймоқда ва ниҳоясига яқинлашиб қолди. Американинг миллий ақли ва кучи унга алтернатив сифатида ўртага чиққан Хитой билан аёвсиз кураш ичида! Шу сабабли олдимиздаги кунларда энергетика йўлларидаги давлатларнинг тинчлиги бузилиши мумкин.

Афсуски, дунё ҳозирда бир қишлоқдек кичик бўлиб қолган. Бизга жуда узоқ ва ҳеч бир алоқамиз бўлмаган жойларга қилинган ҳужумлар ҳам аслида бизни жуда қизиқтиради. Катта кучларнинг изларини таъқиб қиладиган бўлсангиз, уларнинг айни қуроллардан турли шаклларда фойдаланишини бемалол кўришингиз мумкин. Жамоат эса булардан бири!

Ундан истаганича фойдаланишмоқда. Бу ишнинг ранги у жамоатнинг бошидаги исм билан алоқадор. Тўғрироғи, у исмга ишонтирилган ҳадафнинг нима эканлиги билан!

Энди Нигериядаги Боко Ҳаром ҳаракатига бир назар ташлайлик. Улар ҳам гўё бир диний жамоат. Давлат мактабларида ва шунга ўхшаш муассасаларда таълимнинг ҳаром эканлигини илгари сурган Муҳаммад Юсуф “Аҳли суннат ёшлари” номи билан бир жамоат қурди. Мустамлака даврида хорижий мактабларга “Боко” (Bookдан келиб чиққан) дейиларди.

Жамоат бу тизимнинг Аллоҳга ва исломга бўлган ишончни задалагани учун бу ерда ўқиш ҳаром эканлигини тарғиб қилди. Бироз муддатдан кейин ўзлари “Боко Ҳаром” номи билан атала бошлади. Ўн минглаган ёшларни атрофида тўплаган ҳаракатнинг лидери Муҳаммад Юсуф минглаб университетда таҳсил олаётган ёшларнинг ўқишларини ташлашини талаб қилди. Муҳандис, доктор, ўқитувчи бўлишлари керак эди, лекин бир амр билан ўқишларини “Ҳаром!” деб ташлаб, савдогарчилик билан шуғуллана бошлашди. Ўқиш ёшига келганларнинг эса ўқишни бошлаши сира имконсиз эди.

Чунки эътиқодлари бўйича Ғарб таълим тизими ёмонликка бошларди!

Сонлари ортган жамоат аъзолари кейинчалик қуролланиб, давлат уйларини босиб ола бошлади. Воқеалар борган сари шиддатли тус ола бошлади. Лекин минглаган ёшларни таъсирлантирган лидерлари бир куни ҳибсга олинди. Барча нима бўлишини ўйлаб боши қотаётганда ўртага тушган христиан дўстларининг илтимоси билан бир зумда озодликка чиқарилди. Авваллари шиа оқимига мансуб бўлишига қарамай бирданига суннийга айланиб қолган жамоат лидери ёрдам христиандан келса ҳам рад этмади.

Мусулмонлар Нигерия аҳолисининг 60%ини ташкил қилишига қарамай ҳеч давлат бошқарувига кела олмасди. Боко соясида эса бесавод, бетаълим ёшлар йиғини ўртага чиқмоқда ва маригинал шиор остида тўпланишлар таъминланмоқда эди. Бу билан “Мусулмон террористдир!” ёрлиғи учун замин ҳозирланмоқда эди.

Фақирликдан оёққа туролмаган ўлкада нима учун Боко Ҳаром пайдо бўлди? Ўлка эмас, аҳоли фақир эди, шунинг учун!

Нигерия нефть ва уран заҳираларига бой ўлка эди. Дунёда энг кўп нефть экспорт қиладиган 8-чи давлат эди. Даромадининг 90%и нефть экспортидан келарди. Ҳар йили ўртача 110 миллиард долларлик экспорт амалга ошириларди. Кунига 3 миллион барелга яқин нефть экспорт қилинарди. Нефть мутахассислари енгил нефть деб атайдиган, олтингугурти кам ва осон қайта ишланади деган баҳона билан Нигерия нефтини биринчи синф қилиб кўрсатарди.

Сўнгги беш йилда нефть қазиб олишда ўғирланган миқдор 100 миллиард долларни ташкил қиларди. Нигерия Марказий банки директори Ламидо Сануси давлат ширкати “NNPC”нинг сотган нефтдан 50 миллиард долларлик даромадни ҳукуматга тўламаганлигини бемалол айта оларди. Кимга берарди, деб ўйлайсиз? Кўп эмас, икки йил аввал бир депутат яширинча сўровнома юбориб “Давлатнинг пули қаерга кетяпти?” деди. Нигерия давлатининг жавоби “Нефтдан тушган даромадлар яширин ҳисоблар билан хорижий ўлкалардаги банкларда сақланмоқда” бўлди. Бироз вақт ўтиб, ҳалиги депутат сирли равишда ўлди. Энди ҳозирга келиб, дунё нима учун Нигерияни тилдан туширмаяпти? “Боко ҳаром 200 нафар қиз ўқувчини ўғирлади” деб. Ироқда, Сурияда, Босняда, Афғонистонда, Мисрда минлаган инсон қатл этилаётганида киприк қоқмаган Ғарб нима учун энди ҳушёр тортиб қолди?

300 ўқувчи қизни ўғирлаган “Боко ҳаром” қанақасига бир онда дунё матбуотининг биринчи саҳифаларидан ўрин олди? Обаманинг аёли нима учун ҳодисани шов-шув билан танқид қилмоқда? Ўзи Нигериялик христианлар ташкилотининг аъзосидек яшаган, МРБ(CIA) ва MI6 билан алоқаси қанча йиллар олдин исботланган бу лидернинг мақсади нима? Қаерда ва нима учун қўлланилмоқда? Исломни ким учун ёмон кўрсатмоқчи бўлди? Кимнинг фойдасига ишлади?

Аҳолининг 70%и камбағаллик даражасида яшайдиган Нигерияда одам бошига миллий даромад эса, 1280 долларни ташкил қилади! Мамлакатнинг таги тўла маъдан, лекин буларни қазиб чиқарадиган ёшлар мактаб-университетлардан чиқариб олинди. Билим, техника, жиҳозлар ва машина парклари бўлмаганидан кейин на маъданни қазиб чиқара оладилар, на тупроқларига ишлов бера олардилар!

Хорижликлар келиб, муаммони ҳал қилишарди. Инглизлар бу ўлкани қўлга олишганида диний ва келиб чиқишига кўра аҳолини иккига бўлиб қўйишганди. Мусулмонлар шимолда, христианлар эса бойлик бўлган жанубда эди. Ватикан ҳам бекор турмай, даврага тушди. Динини ўзгартириб, христиан бўлганларга иш ва озиқ кафолатини берди.

Ўлкада беш миллионга яқин ёшлар ОИТС вируси билан хаста бўлиб юрганида бир қути дори жўнатмаганлар бугун ўғирланган қизлар учун армияларини у жойга киритмоқчи. Халқ ўз ташвиши билан юрганида гигант ширкатлар ўлкага кириб бўлганди. “Exxon Mobil” ва “Chevron” АҚШ энергетика ширкатлар шу ерда эди. Худди “BP” ва “Shell” Британия нефть ширкатларидек. Нигериянинг ширкати йўқ эди, лекин бўлмаслиги керак бўлганлар шу ерда эди.

Кейинги вақтларда Хитой ҳам ўлкага кириб келди. Бу сафар америкаликларнинг қаршисида жиддий рақиб пайдо бўлди. Бундан қутулишнинг ягона йўли ҳарбийларни олиб кириш эди. Лекин бунга бирон асосли сабаб бўлиши керак эди. Мана "Боко ҳаром" жамоати нима учун ташкил қилинган! Нима учун унга дастак берилган! Жамоат бўлиб, нима иш қилди? Ислом номидан кўтарилиб, ўлканинг келажагини христианлар қўлига топширди. Энг катта ёмонлик яна энг яқиндан келмоқда эди. Ўлка иккига бўлиниб кетиш арафасига келди. Ёшларни мактабга юбортирмай, мусулмонларни бир тийин ҳам сарфлаттирмай пацифизмга олиб келган жамоатнинг лидери айни вақтда ўлканинг Судандек бўлиниб кетиши учун йўл очмоқда. Бутун буларни дин учун қилдим, деб ўйлаётгандир. Лекин у ердаги инсонларнинг буларни тадқиқ қиладиган кучи ва илми йўқ эди.

Аслида Боко жамоатининг ўзи ҳаром эди! Лекин буни уқадиган одамнинг ўзи йўқ эди. Миссионерлар бирон мусулмон ўлкасига киришни қарорлаштирса аввал Ҳизбут таҳрирни киритишарди. АҚШ ҳарбийлари эса, "Ал-Қоида" билан "Нурчилар" жамоатининг "хизматларини" ишга соларди. Мана энди шундай қўғирчоқ жамоатлар қаторига "Боко Ҳаром"ни ҳам қўшиб, от чоптиришмоқда. Катта кучлар ҳамма вақт бизга энг яқин бўлган қиёфа билан келишади. Бегона деб ўйламайдиган ҳаракат билан эшигимизни қоқишади. Агар вақтида уйғонсангиз, ўлкангизни қутқара оласиз. Йўқ, бўш келсангиз, ишингиз жуда қийин!


Бошқа мақолалар