- 2017-08-05
Ер юзида ҳамма кузатилади. Ҳар бир одамнинг нима қилаётгани маълум.
Шу сабабли очиқ ва шаффоф бўлиш ҳаётни осонлаштиради. “Facebook”, “WhatsApp”, “Twitter” ва “Instagram” ҳам қатъиян админстраторлар тарафидан текширилади.
Буни ҳамма билади. Лекин ПУЛ СОҲИБЛАРИ пулнинг кучи билан бўлса керак, бунга аҳамият беришмайди. Яқинда кўрдик, “SWISSLEAKSдан кейин “PANAMALEAKS” бошланди. Миллионлаб доллар солинган ҳисоб рақамлари океан ўртасидаги кичик ороллардан чиқди. Ақл бовар қилмайди.
Бу ойнинг 23 куни билан 29 ораси 950 миллиард доллар яна НЕВАДАга кетади. Пул кичик оролчалардан, чўлнинг ўртасидаги НЕВАДАга келиб тушмоқда.
НИМА УЧУН!
Бу ҳақида бош қотириб кўриш керак. Дунёда ОФФШОР (соҳил) банклари бўлган ўлка сони аниқ эмас. Баъзиларга кўра 53, баъзиларга кўра 70, баъзиларнинг айтишича эса 82... Лекин аниқ бўлган бир тарафи бор. Булариннг 29 таси Лондонга қарайдиган оролчалар. Кундалик ҳаётда кўп дуч келмасак ҳам буларнинг ягона соҳиби бор: ҚИРОЛИЧА Елизавета II!
Қиролича шу онда 5 қитъада, 53 ўлкада, 2,5 миллиард инсонни ва 230 миллион км2 ҳудудни бошқармоқда. Аслида ер юзидаги энг катта кучнинг соҳибаси у! Мана шундай кучни бошқараётган СТРУКТУРА дунё тижоратининг 20%ини назорат қилмоқда. Америка ва Европа иттифоқидан кейинги энг катта иқтисодий куч! Бу ҳазил эмас. Англияда жуда кам киши билади, аммо ЛОНДОНГА қиролича ҳам Ротшильдларнинг рухсатисиз кира олмайди. Муболаға бўлса ҳам бунинг ҳақиқат бўлган тарафи бор. Ротшильдлар “ҲАММА НАРСАНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ ИСТАСАНГ, ҲЕЧ НАРСАГА ЭГА БЎЛМА!” дейишади. Сорос ва одамларининг ОФФШОРлардан чиқиб кетишининг сабаби шу. Аслида бу структура 1970 йилларнинг бошида йўлга қўйилди. Назорат қилинадиган оролларга, мустамлакаларга, ўлкаларга, минтақаларга бу ердан кераклигида пул жўнатиларди.
Сўнгра ДИКТАТОРЛАР, тўғрироғи қўғирчоқ бўлган лидерлар учун бошпана бўлди. Лекин ҳар сафар қўлларига берилган шартномада “ИШОНЧЛИ ҚЎЛЛАРДАСИЗ... ХАВОТИР ОЛМАНГ” дейилди. Сўнгра банклар келди. Табиийки, даромад катта эди. Ортидан молнинг соҳибининг одамлари...
СОРОСчилар... Энди давлатларга боқим бўлмасдан, солиқ тўламасдан ғилдирак айланишни бошлади. 1973 йилги АРАБ ва НЕФТЬ кризисидан ДОЛЛАРНИНГ ҒАЛАБА билан чиқишининг ортидан қарши операциялар ороллардан келди. Ўртадаги жанжал ақл бовар қилмайдигандай эди. ДОЛЛАР заҳира пул сифатида тахтини сақлаб қолганидан кейин БАРОНЛАР ҳам “пул бизники бўлмаса, тизим бизники” дея қилич ўйнатди.
Пул у ердан келгунича СОРОС ва орқасидаги раҳбарлар тинч ўтирмади. Рангли инқилоблар кетма-кет юз бера бошлади. Украина, Польша, Венгрия ва собиқ иттифоқ (МДҲ) ўлкалари бу ердан оқиб келаётган пул билан эритилаётган эди. Йиқилган ўлкаларга улар кириб келишарди. Лекин ўзлари парда ортида эдилар. Ҳамма нарсани назорат қилиб туриш учун ҳеч нарсага соҳиб эмасларди. Парчаланган Совет иттифоқига киришди. 70 миллиард долларлик ЮКОС, яъни нефть гигантини 300 миллион долларга сотиб олинди, лекин бу маблағ ҳам тўланмади. Бошига эса ХОДОРКОВСКИЙ қўйилди. Бу олигарх Путиннинг ўлкасини қайтариб олиш қарори қатъийлигини фаҳмлай олмагач, қамоққа тушди. тахминан 10 йилча қамоқда бўлди. Сўнгра чиқди. Дарров ОҚСУЯК МУСАВИЙЛАРнинг маркази бўлмиш Германияда бошпана топди. У ердан Швейцарияга ўтди. Ҳозир эса Лондонда! Шуниси қизиқки, бутун РУС ЖОСУСЛАРИ ва ОЛИГАРХЛАРИ фақат Лондонга кетишарди. Биз кўришни истамасак ҳам ЛОНДОН марказли ПУЛ КУЧИ дунёдаги қутблардан бирини йўқ қилиб, иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳосил бўлган Америка-Совет мувозанатини бузмоқда эди. Хўш, бунинг ўрнига нима ўрнатишмоқчи? Режалари қандай?
Буни тушуниш учун биз бу ердан БАРОНЛАРНИНГ ОФФШОРЛАРИГА кетганларга қарашимиз лозим.
БИРЖАларга қаранг! Энг устдаги 50 та ўринни эгаллаб турса ҳам, пуллари ўз ватанларида бўлмаган жуда оз ширкат бор. Жами пул, яъни ўзга ўлкалардан чиқиб у ерларга оқаётган пул миллиардлаб доллар.
Бизлар пулни таъқиб қилишни биладиган кишилар эмасмиз. Лекин Мусулмон ўлкалардаги кўплаб ташкилот ва киши гўёки СОРОСнинг одами ХОДОРКОВСКИЙдек ҳаракат қилмоқда. Лекин қандай алоқада эканликларини билмаймиз.
Пулни тамсил қиладиган куч бўлган Қиролича ва Ротшильдлар таркибини тўла билмасак ҳам, улар Америка билан келишди. ПЕНТАГОНда бу ишга куни кечагача қарши бўлган бир гуруҳ бор эди, охири улар ҳам рози бўлишди. Энди Американинг кучи билан, яъни ҳамма нарсани биладиган, кўрадиган ва кераклигида кўндира оладиган кучи билан ПУЛ СЕҲРБОЗЛАРИ бир жамоада! Дунё тижоратида бир йилда тахминан 75 триллион доллар пул айланади. Бунинг ярми ОФФШОРлардан!
Қиролича ва Ротшильдлар пулларини Британия мустамлакаларидаги ороллардан Америкадаги Невада шаҳрига кўчириб боришга келишиб олишди. Хўш эвазига нима олишди? Европанинг йиқилишига рози бўлиш билан нима манфаат кўришди? Россияни тиз чўктириш учун қандай режа тузишди?
Калаванинг учи Америкада... президентлик сайловларида... Номзод Дональд Трамп бошида бу сармояга қарши бўлиб, сўнгги кунларда бундан қайтганлигини янги сайланган Лондон мэрини табриклаб кўрсатди. Ҳеч ким буни кўрмади. Лондонда илк бор МУСУЛМОН (!) мэр сайланди. Ишчи фарзанди эди, лекин Дональд Трамп уни яхши танирди ва ҳурмати баланд эди. ИШЧИ ПАРТИЯСИ АЪЗОСИ СОДИҚ ХОН аслида Ротшильдларнинг одами эди. Рақиби Заг Голдсмит ҳам худди шундай...
Хиллари Клинтон ва эри шундоқ ҳам бу хонадоннинг энг қалин дўстлари. Рақиб бўлиб кўринган Трамп ҳам сигнал беришни бошлади. Ё келишувни енга олмаслигини кўрди, ёки “Буни энг яхши бошқара оладиган менман” деб ўйлади. ЖАНЖАЛ дунё миқёсида кетмоқда. Энди НЕВАДАга КЕЛИШУВ сифатида кўчди. Дунё энди БИР ҚУТБЛИ бўладиганга ўхшайди. Ишоратлар шуни кўрсатмоқда.
Кўринмайдиган қарама-қарши қутбга БОШҚАРИБ БЎЛАДИГАН ва эзилган МУСУЛМОНЛАРНИ қўйишади. Лондон мэри бўлган сўздан чиқмайдиган Содиқ Хон ҳам шу тоифадан.
Эслатма: Трамп билан Клинтонлар аслида жуда қалин дўст. Ораларидан қил ўтмайди. Худди Содиқ хон билан Заг каби... Трамп энг кўп пулни Клинтон даврида топди. Масалан, Сорос Трампни асло ёқтирмайди. Лекин Хиллари билан жуда яхши дўст. ЎЙИННИ КУЗАТИНГ!