Сома конида фожеа


  • 15 Май, 2014
  • 1221

Туркия тарихидаги энг ҳалокатли кон фожеасини яшамоқда. Туркиянинг Манис вилоятидаги Сома конида қурбонлар сони 245 кишига етди. Бу ҳақида энергетика ва табиий ресурслар бўйича вазир Танер Йилдиз журналистларга хабар берди. Шахтада авария сешанба 13 май куни маҳаллий вақт билан соат 15.00 да 2 км чуқурликда юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, электр тармоғида қисқа тўқнашув юз бериб, бу портлашга ва ундан кейин ёнғин чиқишига олиб келган. Портлаш вақтида конда 787 нафар шахтёр бўлган.  Танер Йилдиз “Сўнгги маълумотларга кўра, 282 киши ҳалок бўлган, 53 киши касалхонада биринчи ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган” деди. Конда қутқарув ишлари давом этмоқда, лекин вақт ўтган сари шахтёрларни тирик қутқариб олишга бўлган умид сўниб бормоқда. Чунки шахтада ёнғин халигача давом этмоқда. Ҳозир конда 500 нафар қутқарувчи иш олиб бормоқда. Ҳозир бутун давлат раҳбарлари ва депутатлар ҳалокат жойига йиғилган.

Ушбу фожеа туфайли Туркияда 3 кунлик мотам эълон қилинди.


Бошқа мақолалар