- 2016-06-22
Дунёнинг энг катта ҳаво йўли йўловчи ташиш ширкатларидан “Air France” 2800 ходимини ишдан бўшатишини маълум қилди.
“Air France” раҳбарияти касабалар уюшмаси билан музокаралар олиб борилаётганини билдириб, ишдан бўшашлари “ўз хоҳишларига” кўра бўлиши учун ҳаракат қилишаётганини маълум қилди. Раҳбарият “етарли даражада натижа олинмаганлиги” туфайли ширкатда иш ўринларини қисқартиришини билдирди. “Air France” олдимиздаги даврда 350 учувчи, 700 нафар стюардесса ва 1750 нафар аэропортда ишлайдиган, жами 2800 нафар ходимни ишдан бўшатишни режалаштирмоқда. Ширкат сўнгги икки йил ичида ишчи-ходимлар таркибида 5600 кишилик иш ўринларини қисқартирди. Француз ширкатида вақтинча ишчилар билан бирга шу вақтда 100 минг 700 киши ишламоқда. Олдимиздаги икки йил ичида 2 миллиард Еврони тежашни мақсад қилган ширкатнинг 2012 йили қарзлари 6,54 миллиард Еврога етганди. Ширкат бу зарарни 2014 йили сўнггигача 4,5 миллиард Еврога туширишни режалаштирмоқда.