- 2013-11-28
Дунёнинг энг улкан савдо айланмасига эга бўлган давлат АҚШни Хитой бу борада ортда қолдирди.
II Жаҳон уруши ниҳоясига етган 1945 йилдан бери дунёнинг биринчи рақамли тижорат ўлкаси бўлган АҚШ бу унвонни Хитойга топширишга мажбур бўлди. Америка савдо вазириги тарафидан берилган маълумотларга кўра, АҚШнинг ўтган йил импорт ва экспорт ҳажми жами 3,82 триллион доллар бўлди. Айни вақтда Хитойнинг тижорат ҳажми Америкадан юқори бўлиб, 3,87 триллион долларга етди. Бугунги кунда қилинган тахминлар бўйича Хитой 2016 йилда энг йирик тижорат ўлкаси бўлади.
Хитой 2009 йилда дунёнинг энг йирик экспортчиси, АҚШ эса ўтган йил дунёнинг энг йирик импортчиси бўлди.