Samsung фабрикасига ўғри тушди


  • 9 Июль, 2014
  • 1053

Жанубий Корея технологик гиганти Samsungнинг Бразилиядаги фабрикаси тунаб кетилди.

Ўғрилар фабрикадан етти юк машинасига тўлдириб, 36 миллион қийматида мол ўғирлашди. 20 киши атрофида эканлиги маълум  қилинган ва ўзларини фабрика ишчилари сифатида кўрсатган ўғрилар кеча оқшом вақтида Samsung нинг Кампинас шаҳридаги фабрикасига киришди.

Фабрикада 200га яқин ишчи меҳнат қилади. Ўғриларнинг бир қисми 36 миллион доллар қийматидаги планшет, телефон ва ноутбукларни юк машиналарига юклаётган вақтда қолганлари пулемётлар билан қуролланиб, фабрика ишчиларининг телефон батареяларини тўплашди. Шу сабабли ҳеч ким ўз вақтида полицияга хабар беролмади.

Ўғрилик вақтида ҳеч ким зарар кўрмади. Полиция бу иш юзасидан қидирув-тергов ишлари бошлади. Samsung раҳбарияти бу ҳодисада ҳеч ким зарар кўрмаганидан мамнун эканлигини билдирди. 


Бошқа мақолалар