“Бешта давлат дунё тақдирини ҳал қилишга ҳақли эмас”


  • 23 Декабрь, 2017
  • 833

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон БМТнинг структурасини ислоҳ қилишга чақирди. 

“БМТ Хавфсизлик кенгашининг 5 доимий аъзоси дунё тақдирини ҳал қилишга ҳақли эмас. Боз устига, дунёни битта давлат бошқаришга умуман ҳақлимас”, деб айтган Эрдўғон Анқарада.

Эрдўғон БМТ Бош ассамблеясида Қудус бўйича қабул қилинган резолюцияга эътиборни қаратди.  Унинг айтишича, Туркия охирги онгача бу резолюция деярли 190 та давлат томондан қўллаб-қувватланишини кутган, бироқ вазиятга Оқ уй аралашиб, резолюцияни қўллаб-қувватлайдиган давлатларга молиявий ёрдамни тўхтатиш билан таҳдид қилган.

“Қачондан бери одамлар истаги, давлатлар фикри сотиб олинадиган бўлди? Демократия тамойиллари халқлар истаги билан манипуляция қилишга йўл қўймайди. Аксинча, ўйлайдиган барча мағлубиятга учрайди”, деб айтган Эрдўғон.


Бошқа мақолалар