Карл Слим ўз жонига қасд қилди


  • 28 Январь, 2014
  • 1075

Ҳиндистон автомобиль гиганти “Тата”нинг бошқарувчи директори Карл Слим Тайланд пойтахти Бангкокда жойлашган меҳмонхонасининг балконидан ўзини пастга ташлаб жон берди.

“Guardian”нинг хабарига кўра, автомобилдан ҳарбий воситаларгача ва автобусгача ишлаб чиқарган ҳамда айни вақтда инлиз “Jaguar” билан “Land Rover” маркаларининг ҳам соҳиби бўлган “TATA Motors”нинг 51 ёшли бошқарувчиси Карл Слим хизмат сафарига аёли билан бирга келиб жойлашган Бангкокдаги меҳмонхона балконидан ўзини пастга ташлаб ўз жонига қасд қилди.

“AFP”га хабар берган Тайланд полицияси эса ҳодисанинг ўз жонига қасд қилиш эканлигини маълум қилди. Директор Слим Бангкокдаги “Shangri-La” меҳмонхонасининг 22-қаватидан қулаган. У Бангкокга хизмат сафари билан келган эди. Англиялик бўлган Слим ширкатнинг сўнгги йилларда қийинчиликка учраган бозорини яна кенгайтириш мақсадида 2012 йилда ширкат бошига келтирилганди. Ратан Навал Тата тарафидан 1954 йили Ҳиндистонда қурилган “Tata” ширкатида 16 минг киши ишлайди.


Бошқа мақолалар