- 2018-11-07
АҚШнинг ислом минтақаси устида олиб бораётган яна бир ифлос ўйини фош бўлди. Бутун дунёда исломофобияни орттирган Ал Қоидага, ДАИШга тегишли калла кесиш видеоларининг CIA ва Пентагон тарафидан бир инглиз PR ширкатига тайёрлатгани маълум бўлди.
АҚШнинг икки муҳим ташкилоти Пентагон ва CIAнинг Ўрта Шарққа қаратилган ҳарбий оккупациясини оқлаш учун сохта террор видеолари тайёрлатгани маълум бўлди. Террор ташкилотлари тарафидан амалга оширилгани айтилган баъзи калла кесиш видеолари шахсан CIA ва Пентагон тарафидан Лондондаги бир PR ширкатига тайёрлатилгани ҳамда психологик уруш услубининг бир бўлаги эканлиги ошкор бўлди. АҚШ бу видеолар учун инглиз ширкатига 540 миллион долларга яқин пул тўлаган.