Баронларнинг "назари тушган" гадолар


  • 15 Июль, 2014
  • 1527

Гарвард, Йель ва Стенфорд университетларига қабул қилинган ва баронлар тарафидан танланган 100 нафар фақир киши миллиардер бўлди. Бу уч университетдан шу кунгача 104 нафар президент ва 85 нафар Нобель мукофоти совриндори чиқди.

Дунёнинг энг машҳур ва нуфузли университетлари шубҳасиз Гарвард, Йель ва Стенфорддир. Бу уч университетдан бирини тугатишга муваффақ бўлсангиз, жуда муҳим шахсга айланишингиз аниқдек гўё. Лекин бу 3 университетнинг энг аҳамиятли хусусиятларидан бири ўзлари саралаган талабаларини Форбес рўйхатига юборишидир. Гарвард университети битирувчилари орасидан 60 талаба миллиардер бўлди. Бу кишиларнинг жами 250 миллиард бойлиги бор эканлиги маълум бўлди. Нью-Йорк собиқ мэри Майкл Блумберг, Viacomнинг соҳиби Самнер Редстоун, асли швейцариялик Бразилия ватандоши банкир Хорхе Леманн каби шахслар Гарвард университетида ўқиётганида баъзи кишилар тарафидан "кашф этилди". Microsoftнинг соҳиби Билл Гейтс ва Facebook асосчиси Марк Цукерберг Гарвардни битирмасдан "кашф қилинган" исмлар бўлди. Стенфорд университетибитирувчиларидан ҳам Гарвард сингари 30 нафари Форбес рўйхатидан жой олди.

85 Нобель мукофоти

Yahooнинг асосчиси Джерри Янг ва Чарлз Шваб, Googleнинг соҳиби Сергей Брин ва Ларри Пейдж, Microsoftнинг шерикларидан Стив Болмер, Стенфорд битирувчиларидан бўлади. Йель университети битирувчиларидан ҳам 20 нафари миллиардерлар рўйхатига кирган. АҚШлик озиқ-овқат ширкати Marsнинг асосчиси Форрест Марс, Blackstone Groupнинг соҳиби Стефен Шварцман, San Francisco Giantsнинг соҳиби Чарлз Бартлетлар бу исмлардандир.

Гарвард университети

Бостондаги Гарвард университети АҚШ президенти Барак Обама, Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос каби ҳозирги кунда ҳам президентлик вазифасини бажараётган кўплаб лидерлар етиштирди. Гарвард битирувчисининг иш топишга кетадиган ўртача вақти 2 кун эканлигига эътибор берсангиз вазиятни тушунасиз қўясиз. Шу боис университетда таълим олган талабаларнинг 97% ўқишни битирмасдан ишга тушиб кетганлиги диққатга сазовор.

Стенфорд университети

Стенфорд университети тадбиркорлик ва технологик янгиликлар бўйича дунёда 2-ўринда туради. Силикон водийсининг туғилишига ва давомли ўз-ўзини янгилаб туришини таъминлаган университет айни вақтда глобал иқтисодиётга ҳам таъсир этади. Стенфорд битирувчилари Google, Nike, Cisco, Hewlett- Packard ва Yahooда иш олиб боришади.

Йель университети

АҚШнинг сўнгги 24 йилдаги 12 президент номзодининг 11 нафари ё Гарвард, ёки Йель университети битирувчиларидир. Ўлкани 20 йил бўйи Йель университети битирувчилари бўлган президентлар (ота-ўғил Бушлар, Билл Клинтон) бошқаргандан кейин Гарвардли Обама Бостон байроғини яна-да юқори кўтарди. АҚШ давлат тизимининг энг ҳаётий қисми бўлган Олий суднинг 9 аъзоси ё Гарвард, ёки Йель университети битирувчиларидандир. Бизда эса, борини ҳам вилоятларга ҳайдаб нобуд қилганимиздан буён битирувчиларимиздан фақат гастрабайтерлар етилиб чиқмоқда. 


Бошқа мақолалар