Телефон учун исмини ўзгартирди


  • 1 Ноябрь, 2016
  • 1096

Украиналик йигит iPhone 7 соҳиби бўлиш учун ўз исмидан воз кечди. Электроника дўконида ўз исмини iPhone 7'га алмаштирган илк беш кишига Apple маҳсулоти бепул тақдим қилиниши ҳақидаги эълондан сўнг Украина фуқароси Александр Турин расман iPhone Sim (Seven) номини олди. 2 доллар сарфлаб, исмини “iPhone Sim”, яъни iPhone 7га ўзгартириб, телефон соҳиби бўлди.

У агар истаса, фарзандли бўлганида асл исмини (Александр Турин) қайтариб олиши мумкинлигини таъкидлади. Манбага кўра, телефон баҳоси Украинада 850 АҚШ долларини ташкил қилади. Айфон Симнинг оиласи ва дўстлари аввалига бундан ҳайратга тушишди, бироқ кейинчалик унинг қарорини қўллаб-қувватлашди.

Бундан аввал Украинадаги "Алло" дўкони ўз исми-шарифини расман iPhone 7 га алмаштирган илк 5 нафар фуқарога бепул телефон тақдим қилинишини тўғрисида хабар берилганди.


Бошқа мақолалар