- 2018-02-20
Ҳар йили испанияликлар тарафидан мусулмонлардан қутулишнинг бир нишонаси сифатида кўчаларда олиб ўтиладиган ислом байроғининг ҳикояси юракларни ларзага келтирди.
Андалусдан бизнинг кунимизгача етиб келган ва ҳар йили испанияликлар тарафидан мусулмонлардан қутулиш нишонаси сифатида кўчалардан олиб ўтиладиган ислом байроғининг ҳикоясини тарихчи Ўзхон Байрам ёзди.
Кунимизда кўплаган ўлкада мусулмонларга оид турли ислом меросий асарлар топилмоқда. Буларнинг баъзилари ё оид бўлган ўлкалардан ўғирланган, ёки бир муддат мусулмонлар тарафидан бошқарилган минтақаларда қолган асарлардир. Булардан бири кунимизда Испаниянинг Толедо шаҳри черковида бўлган ва бир мусулмон ҳукмдорга оид байроқдир.
Толедо черковидаги байроқ эса Андалус мусулмонларидан бизгача етиб келган бир хотирадир. Чунки у теккан шаҳар, уни теккизган ҳукмдор ва уни кўтариб юрган Андалуснинг тақдири эди. Байроқни кўтариб юрган қўшин ва қўмондонлари христиан прогрессини тўхтатиш учун мусулмонлар чиқарган сўнгги катта қўшин эди. Байроқ эса бу қўшиннинг шараф нишонаси сифатида танилганди. Лекин мусулмонларнинг ҳозирги кунимиздагидек бирга бўлолмаслиги ва христианлар қаршисида бир бўлолмаслиги оғир мағлубиятга ва Андалуснинг сўнгги юз йилда йўқолишига сабаб бўлганди.
Ҳар йили Толедо шаҳрида ўтказиладиган фестивалларда бу байроқ чиқарилиб, мусулмонлардан қутулишнинг нишонаси сифатида кўчаларда олиб ўтилади. Мариний ҳукмдори Абул Ҳасанга оид бир байроқ 3,70x2,20 см катталигидадир. Байроқ устига оқ рангли ҳарфлар билан қуйидаги иборалар нақш этилган: “ан-Насру ват-таскин вал-фатҳул мубин ли мавлоно Абил Ҳасан амрил муслимин” (зафар ва ҳокимият, фатҳ мўминларнинг амири жанобимиз Абул-Ҳасанга оиддир), “Ва ман-насру илло мин индиллоҳил Азизил-Ҳаким” (зафар фақат Азиз ва Ҳоким бўлган Аллоҳдандир (Ол-и Имрон,126)дан олинган), “Ал-Ҳамду лиллоҳи ало неъматиҳи” (неъматлар учун Аллоҳга ҳамд бўлсин), “Ал мулкуд доим” (доимий мулк), “ал-иззул қоим” (қолувчи иззат-шараф), “ал юмнуд доим” (қолувчи баракат). Сўнгги қисмида эса бу байроқнинг Султон учун ал-Байза шаҳрида ва 740 йили жамозиал охир ойи/1339 йили декабрь ойида ясалгани ёзилган.
Андулусда яшаган мусулмонларнинг бир қисми Шимолий Африкага кўчиб кетишга мажбур бўлди. Лекин кўпчилик Андалусда қолди. Андалусда қолганлар жуда кўп зулм ва қийноқ кўришди. Ислом маданиятининг бутун жамланмалари ер билан яксон қилинди. Кутубхоналар вайрон қилинди, миллионлаган китоб дарёларга отилди. Бу китоблардан чиққан сиёҳларнинг рангидан дарёлар бир неча кун сиёҳранг бўлиб оқди. Юзлаб масжидлар ер билан бир қилинди. Ҳозирги вақтда сақланиб қолган асарлар муҳташам ва кўркамлигидан энг золим инсоннинг ҳам йўқ қилмайдиган дурдона асарлар. Булар баъзи ўзгартиришлар билан черковларга айлантирилди. Мажбуран христианлаштиришга уринишди.
Миллионлаган мусулмон оммавий қирғинга учради. Андалусни тарк этмаган ва тоғларга, қишлоқларга жойлашган мусулмонларга “ерларидан кетмаганлар” ёки “хулматда қолганлар” маъносида “Мудажжанлар” ёки “Мудажжаллар” дейилди. 1502 йили Андалусда қолган мусулмонлар ақл бовар қилмайдиган қийноқларга учрадилар. Кўринишда христиан бўлган, лекин ҳақиқатда исломдан чиқмаган андалусликларга “Мориско” дейилди. Бир мориско агар тўнғиз гўштини емаса, жума куни уйини тозаласа, фарзандига мусулмонча исм қўйса, “Аллоҳ” ёки “Муҳаммад” деб айтса, рамазон ойида унга берилган овқатни емаса, араб тилида гапирса ёки ётоғида хоч бўлмаса инквизицияга топширилганди.