- 2019-12-09
Александр ЖИЛИН
Диққат! Жудаям муҳим хабар! Мен аввалроқ ҳалок бўлганларнинг яп-янги паспортлари шубҳали туюлганини ёзгандим. Улар ўт-олов ичидан эмас, худди паспорт столидан олиб келтирилгандек эди. Бу фақат бир мисол. Ҳозиргина менга Амстердамдан бир хил (!) рейс рақами билан иккита самолёт 5 минут фарқи билан ҳавога кўтарилганини маълум қилишди. Парвозлар жадвалида эса фақат битта самолёт ҳақида маълумот кўрсатилган. Бу иккинчи самолёт 2014 йил 8 мартда Малайзия ҳаво йўлларига тегишли бўлган ва дом-дараксиз йўқолган самолёт эмасми? иккинчи самолётнинг борт номери йўқолган самолёт борт номеридан озгина фарқ қилади.
Мендаги маълумотларга қараганда самолёт унчалик ҳам ҳақиқий эмас. Бунинг барчаси 2001 йил 11 сентябрдаги сингари – спектаклдир.
1. Март ойида Малайзия ҳаво йўлларига тегишли самолёт гўёки изсиз йўқолди. Аслида бу самолёт Америка ҳарбий базасига олиб бориб қўйилганди.
2.Сўнгра у Голландияга йўналтирилди. Керакли кун ва керакли соатда бу самолёт Малайзия томон учди. Самолёт ичида тирик йўловчилар эмас, мурдалар бўлган. Самолётни тирик учувчилар эмас, автопилот бошқарган. Керакли жойга етганида бу самолётни портлатишган (балки ракетасиз, шунчаки самолёт ичига портловчи модда қўйиш билан. Бу АҚШ МРБсининг дастхати, худди 1 сентябрь воқеаларидек).
3. Паспортларнинг бари янги. Бу паспортлар портлаб, ёни б кул бўлиб кетган самолёт ичидан топилган паспортлар! (Яна беихтиёр 11 сентябрда бинонинг чанг-тўзонга айланиб кетгани, лекин самолёт олиб қочганларнинг паспортлари яп-янги ҳолатида топилгани ёдимизга тушади.)
4. Рус тарафдорлари ўликлардан ғалати, чириётгандек ҳид келаётганини айтишди. Улар эса ўликларнинг фарқига боришади.
5. Эътибор қилган бўлсангиз, ҳалок бўлганларнинг ҳеч қайси бирининг яқин-қариндошларини кўрсатишмади.
6. Йўқолган ва уриб туширлган самолётнинг рақамлари деярли бир хил ва фақат бир ҳарфга фарқ қилади – O ва D:
- Март ойида йўқолган MH370-рейсли самолёт борт рақами — 9M-MRO.
- Куни кеча “уриб туширилган” MH17-рейсли самолётнинг борт рақами — 9M-MRD.
7. Ҳалок бўлган йўловчилар (исмлари юқорида кўрсатилган паспорт маълумотларидан олинган) бир кунда (21 апрелда) Фейсбукда саҳифа очишган ва у ерга бошқа ҳеч нарса киритишмаган.
8. АҚШ МРБсининг мақсади бутун бўлган воқеаларда Россияни айблаш ва унга қарши катта уруш бошлаш.
9. Бу ҳақида мен каби оддий ўқувчилар ҳам билиб турганидан кейин, демак (Россия махсус хизматлари) аллақачон ҳамма нарсани тушуниб, ҳаракат қилишни бошлашган.