- 2012-05-23
Сурия, Яман, Ироқ анча йиллардан буён ички тўқнашувларга саҳна бўлмоқда. 4-5 миллионга яқин тинч аҳоли жон дардида Туркияга ва яна анчаси Европага йўл олмоқда. Гўёки ДАИШ террор ташкилотига қарши курашамиз деб Сурияга қуролли кучларини ва ҳарбий учоқларини йўллаган АҚШ, Россия бошчилигидаги коалиция кучлари негадир умуман ДАИШдан холи мавзеларни бомбаламоқда. Фурсатдан фойдаланган Эрон минтақада зимдан шиа тарғиботи билан банд. Россия ва АҚШ эса, зардушт курд қуролли гуруҳлари билан "ошиқ-машуқ" муносабатларини ривожлантириб, уларни қурол билан таъминламоқда.
Бутун бу ҳодисалар бўлаётганда Америка келиб, суриянинг КОБАНИ шаҳрида ҲАРБИЙ БАЗА қуришга киришиб кетди. Энг қизиғи 92 ёшдаги Генри Киссинджер, ёшига қарамай, Москвага бориб, ПУТИН билан учрашди.
Бутун бу воқеаларнинг тагида нима ётибди? Биз булардан қандай хулоса чиқаришимиз керак?
Савол кўп, лекин жавоблар ҳам қийин эмас. Келинг биргаликда таҳлил қилайлик...
Путин 2000 йилларнинг бошида ДАВЛАТ назоратини ўз қўлига олгач, ичкарида ҳамма бошқарув органларини ўргимчак тўридан қамраб олган олигархлар, яъни умумжаҳон пулдорлари бўлмиш БАРОНларни тозалашга киришди. Чунки Россиянинг ЙЎНАЛИШИНИ ЎЗГАРТИРИШГА МАЖБУР ЭДИ. Дарров АМЕРИКА ЁРДАМГА КЕЛДИ. РОТШИЛЬД ВА СОРОСларни ўлкадан ҳайдаш учун Путинга катта пул керак эди. Россиянинг даромад келтирадиган бирламчи маҳсулоти НЕФТЬ эди. Вашингтон тугмага босди, нефтнинг нархи 140 долларга кўтарилди. Мўмай даромад орқали Путин ўлка ичида ва дунёда Россиянинг мавқеини қайта тиклашга муваффақ бўла бошлади. Натижада Хадорковский, Березовский каби олигархларни жиловини ушлаб турган БАРОНЛАР Россиядан қуруқ қўл чиқиб кетишга мажбур бўлди.
Йиллар мобайнида баланд нархда сотилган нефть Американинг хоҳиши билан Россияни жуда кучли мавқега олиб келди. 2008-2014 йиллар орасида РОССИЯ, яъни ПУТИН қуролланишга 850 МИЛЛИАРД ДОЛЛАР САРФЛАДИ!.. Ишониб бўлмайдиган кўрсаткич эди бу. Чунки у йилларда ер юзида умуман уруш йўқ, тинчлик ҳукм сурарди. Ҳеч ким бир-бирига хатто милтиқ ҳам ўқталмай турган бир даврда ПУТИН ақлдан озибдимики, шунча пулни қуролга сарфлаб? Йўқ, у жуда ақлли эди. Вашингтон-Москва йўналишидаги МАХФИЙ УЧРАШУВЛАРДА айнан шундай қарор олинганди. У кунларда Европа иттифоқи пул ортидан чопаман деб, АРМИЯСИНИ ва ҚУРОЛНИ эсдан чиқариб юборганди. Шу сабабли ИККИ КАТТА КУЧ, яъни АМЕРИКА - РОССИЯ ўзаро қурган мувозанатни тебранмайдиган нуқтага олиб келишди. Бутун дунё эса, уларнинг хўжакўрсинга жанжалини томоша қилиб, Обама кучлими, Путин кучлими деб баҳслашиш билан овора эди.
Америкалик юқори лавозимли қўмондон “Россияни Сурияда мағлуб қиладиган ёки уларни у ердан чиқариб ташлайдиган ҳарбий куч йўқ. Ҳеч ким буни қилолмайди. Ҳатто хаёлига ҳам келтира олмайди” деб баёнот берди.
Путин қуролга пул ёғдираётганида ўтган ойнинг бошида АҚШ МАХФИЙ ИЧКИ ДАВЛАТининг биринчи рақамли шахси Киссинджер Путин билан учрашди. Столнинг бир томонида Путин ва ёрдамчилари, иккинчи томонида эса, ёлғиз Киссенджер ўтирарди... ШУ учрашувда ҳамма нарса БОШҚАТДАН КЕЛИШИБ ОЛИНДИ. Москва ўз йўлида қандай юришини такрор тушунтирди. Киссенджер бунга рози бўлди. У ҳам шуни истарди. Ўша учрашув пайтида нефть баҳоси 25 доллар атрофида эди.
Киссенджер қайтиб, ўз тарафидагиларни кўндирганидан кейин русларнинг энг муҳим қуроли бўлган нефтнинг нархи кўтарила бошлади ва 40 долларга етди. Яқинда 50 доллардан ошади... Балки ундан ҳам кўтарилади.
Киссенджер бир қутбли дунёнинг мумкин эмаслигини биларди. Путин ҳам буни биларди. Покер ўйини бошланди. Ютиб чиққан Путин билан яширин ички Америка давлати бўлди. Шундан кейин Россия келиб, Сурияга яхшилаб ўрнашди. Ироқда ҳам, Яманда ҳам улар бор эди.
Шиаларнинг ортида турган куч аслида Россия эди. Ташқаридан бизга Асад армиясидек ёки Эрон армиясидек кўринса ҳам, орқасида рус аскарлари бор эди. У ҳарбий униформаларнинг ичидаги ҳарбийлар руслар эди!
Чунки майдонга чиққан эронлик генераллар тез ўлиб кетаётган эди. 7 генерал Сурияда ўлдирилди. Лекин руслар бошқа эди... Минтақагадаги энг салбий оқимларни ҳам қурол, ҳам аскар, ҳам-да қўмондон юбориш орқали дастаклаб, яна ҳеч нима бўлмагандай Саудия Арабистонга, Мисрга, Ливанга “Сизларга арзон ва хавфсиз йўл билан атом электр станцияси қуриб берайлик!” деб жозиб таклифлар қилишни канда қилмасди. Бу билан назорат қилмоқчи булган давлатчаларнинг ишоратини беришарди. Россия бир томондан ШИАЛАРни ҳимоя қилиб, дастакласа, иккинчи томондан СУННИЙЛАРга яқинлашиб, ДЎСТ қўлини чўзмоқда.
Яна булар ҳақида тўхталамиз. Ҳозир ёзмоқчи бўлганимиз бошқа. Бутунлай бошқа. Бизга дахли бўлган қисмига келамиз.
Рус разведкаси маҳаллий қиёфада ёки ўз кўринишида PYD ва YPG номли курд сепаратистларининг ортида турибди. Яна ҳеч кимдан тортинмасдан, ҳатто яширмасдан буни қилишмоқда. Мақсадлари ТУРКИЯНИ Сурия ботқоқлигига тортиш. Бу учун қўлларидан келганини аяшмайди.
Шунинг учун Туркиянинг Сурияга чегарадош районларига рус КАТЮШАЛАРИ пайдар-пай тушиб турибди. Булар асло "адашиб" келиб тушган катюшалар эмас! Руслар ҳарбий самолетлари уриб туширилган кундан бошлаб, бундай провокацияларни тобора орттириш ниятида. Бу билан Сурияда Туркияни қийин аҳволга солиб қўйиш ва ўз кучларини намойиш қилиш. Ўзларининг буюклигини Туркия орқали оламга эълон қилишмоқчи.
Бор дардлари шу! Шу сабабли PYD воситасида ақл бовар қилмайдиган режалар тузишмоқда. Яқинда ҳам Европани, ҳам Туркияни қийин аҳволга туширадиган ҳамлаларни кутинг... Ҳам-да кетма-кет...
Туркия суриянинг шимолида кучли давлатлар гарантерлигида тинч ва қуролсиз минтақа ташкил қилиш ва суриялик мигрантларни шу ерга жойлаштириш таклифи билан чиққан кунидан бошлаб (тахминан 2015 сентябрь ойлари) АҚШ ва Россиянинг шиддатли орқаварот ўйинларига дучор бўлди. Сабаби эса, АҚШ-Россиянинг асл ва муштарак мақсади айнан мигрантлар оқими билан ЕВРОИТТИФОҚини карахт қилиш эди! Чунки Яқин шарқдаги нефтга бой ўлкалар 100 йил аввал айнан европалик мустамлакачилар томонидан Усмонли таркибидан суғуриб олиниб, европаликлар орасида бўлишилган эди. Мана яна 5-6 йилдан кейин ўша шартноманинг паймонаси тўлади. Ва АҚШ-Россия иккиталиги бу сафар нефть қудуқлари устига европасиз бориб эгаллаб олишни келишиб олишган! Туркия ўша таклифи билан чиққандан бошлаб, Рус ҳарбий учоқлари ҳар ҳафта Туркия чегараларини "билмасдан" бузиб ўтишни бошлади. Икки-уч марта жиддий огоҳлантиришлардан кейин яна бир галги "ўзбошимчиликда" АҚШнинг қайрови билан Туркия рус самолетини уриб туширди. Бу аслида АҚШ-Россия иккаласининг режаси эди! Шу кундан бошлаб Туркиянинг ичида негадир курд ниқоби тагида армани ва четэллик ёлланма аскралар "гражданлар уруши" чиқариш учун исён қилишни бошлади. "Зардуштлик динимиз!" деган шиор остида исён қилаётган курд ишчи партияси PKK туркиянинг жануби шарқидаги масжидларга ва мактабларга ўт қўя бошлади. Исломга ҳақоратлар ёғдираётган бу гуруҳга яна бир гўёки "курд ҳаракати" ҳисобланувчи лекин чўқинган курдлардан (аслида арманилар) ташкил топган христиан PYD ва YPG гуруҳлари дастак беришни бошлади. (Айтгандай ҳалиги Наврўз деган кунни байрам деб биладиган оташпарастлик динини "зардуштийлик" дейишади. Биздаги наврўзчиларни қулоқларига олтин сирға!)
Яна асл мавзуга қайтайлик. Россияда харитага қараб изласангиз ҳа деганда топиш қийин бўлган ёки умуман хаёлингизга келмайдиган бир шаҳар бор - ВЛАДИВОСТОК! Россиянинг шарқий бурнининг учида. Хитой ва Шимолий Корея билан қўшни. УЗОҚ ШАРҚДАГИ русларнинг энг катта шаҳари. Бу ерда улар жуда кучли. ВЛАДИВОСТОКДА Россиянинг тинч океани флоти бор.
Аслида ҳарбий шаҳар ҳисобланади. У ерда кўплаб махсус ҳарбий таълим берадиган лагерлар жойлашган. Туркия полицияси Сур, Жизра, Силопи, Идил районларида ҳалиги зардуштий ва христиан PKK, PYD ва YPG террористларига қарши курашаётган вақтда РУС РАЗВЕДКАСИ минтақадан 350та исёнчи курдни гуруҳлар ҳолида ВЛАДИВОСТОКка ҳарбий таълим бериш учун олиб кетишни бошлади. Бу анчадан бери давом этмоқда. Кўчадан тўпланган курд ёшлари Владивосток лагерларидан жангчи бўлиб туркияга қайтмоқда. Туркия қаерда-ю, Владивосток қаерда! Лекин шаҳар исмига эътибор берсангиз, Владивосток - "шарқни эгаллаб ол", орадаги алоқани фаҳмлаш мукин. Русларнинг курдларга бўлган "муҳаббати" фақат бу билан чекланган эмас. Суриядаги курд жангчи гуруҳларини ҳам қуроллантириб, туркманлар истиқомат қиладиган районларга ҳужум қилдиришмоқда. Россия асло ДАИШга қарши курашаётгани йўқ! Минтақага ақл бовар қилмайдиган қурол-аслаҳа омбори тўпламоқда. PKK ёрлиғи билан юрган ва қўлга олинган БОМБА юкланган пикаплар матбуотда қанча бор элон қилинди.
Катта режа асосида иш кўраётган русларнинг буларни АҚШдан бехабар, берухсат қилиш имкони йўқ. Пул билвосита бўлса ҳам Вашингтондан келмоқда. Нефть нархи кўтарилгач, русларнинг чўнтаги қаппайди. Режага алоқаси бўлган иккинчи хусус эса, НАТОни Туркия борасида бетараф ҳолга тушириш. Бир НАТО ўлкасига ҳужум қилинганда НАТО бу давлатни ҳимоя қилишга мажбур. ҲА! Шундай шарт бор. Лекин НАТО ўлкаси бошқа бир давлатга бостириб қирса, шартлар ўзгаради. Шу сабабли Туркия Сурияга қандай қилиб бўлмасин, тортилади. Лекин туркиянинг рўпарасига ҳамиша Асад ниқоби остида Путин чиқади. Қиёфаларга алданманг. Энг орқада эса, Америка туради. Иккала давлат ҳам буни билади. PYD сингари курд яланоёқлари бу ерда ҚУЁН ролида! Улар худди ДАИШ каби буйруққа қараб, у ёқдан бу ёққа чопиши керак бўлган ва вақти-соати келганида хасга ташлаб юбориладиган ташкилот, холос!
Икки катта давлат икки террористик ташкилот воситасида ЧЕГАРАЛАРНИ бошқатдан чизмоқчи. Мақсадлари шу!
Сурияга аёвсиз бомба ёғдиришмоқда. Суриялик мусулмонларни ўз уйларидан ҳайдаб чиқариб, ҳам Туркиянинг, ҳам Европанинг ҳолдан тойиши учун бор кучларини сарфлашмоқда. Туркия Европа билан келишувга борганида, яъни ВИЗАСИЗ саёҳатлар бошланиб, эмигрантларни қайтариб олганида ўлка ичида ЭМИГРАНТЛАР ТЕРРОРИ бошланиши мумкин. Чунки эмигрантларнинг ичида "тинч аҳоли" категориясига кирмайдиган анча одам бор! АҚШ билан Россия уларни шундайлигича қўйиб қўймайди.
Киссенджер “Агар жаҳонда икки қутбли мувозанат бўлмаса, давлатлар бошқарувини йўқотади ва назорат қилина олмайдиган минтақалар кўпаяди...” деган эди. Яъни бошқача айтганда АҚШ “Мен русларсиз бу ишга киришмайман” демоқда.
Вазият мана шундан иборат. Минтақада уларга эътироз қила оладиган ягона куч Туркия... Шу сабабли Туркия жанжалнинг қоқ ўртасида қолди. Кўрамиз Анқара қандай йўл тутади.
Ҳа, хавф жуда катта! Таҳлика бор. Лекин йўл ҳам кўп. АҚЛ ҲАММА НАРСАНИ ЕНГАДИ.