- 2020-10-07
Кеча Сауд хонадони ва уларни кутиб турган таҳлика ҳақида ёзгандик. Бугун келган жойимиздан давом этамиз.
Чунки ЯНГИ ЎЙИН Саудия Арабистони устида ўйналади. Марказда улар, шу сабабли МУСУЛМОН олами ҳам ўйинга тортилади!
Аввал ҳам айтганимиздек, давлатлар АҚЛ туфайли улғайиб буюкка айланади, ақлсизлик туфайли эзилиб парчаланади.
Қирол Абдулла ўлгач, ўрнига Салмон бин Абдул Раҳмон бин Файсал бин Турки бин Абдулла бин Муҳаммад ва бин Сауд ўтирди. Ака-укалар орасида ёши энг катта бўлгани тахтга ўтирарди. Кеча ёзганимиздек, ҚИРОЛЛАРНИНГ йўлини очган оила СУДАИРИЙЛАР эди.
Давлатни қурган Абдулазиз бутун ўлкага ҳукмини ўтказа олиш учун ҳар бир қабиладан бир қизга уйланди. Энг қудратли оила Ҳасса ал Судаирий билан қурилди. Бу турмушдан Фаҳд, Султон, Абдул Раҳмон, Ноиф, Турки, Салмон ва Аҳмад дунёга келди. Фаҳддан кейин Салмон ҳам қирол бўлиб, тахтга ўтирди.
Бу етти ўғил фарзанд тахтнинг тақдирини белгилашарди. Ким буларнинг дастагини олса, йўли очилиб, ушлагани олтин бўларди. Бунинг илк намунаси қирол Файсалнинг 1960 йиллардаги тахт талаши ва бу еттиликнинг қўллаб-қувватлаши билан йўлининг очилиши эди.
Ўлган қирол Абдулла Салмоннинг ўгай акаси эди. Оналари бошқа эди.
Яъни Абдулла Судаирийлардан эмасди. Шу сабабли ўлмасидан аввал бу оиланинг кучини қирқмоқчи бўлди. Бу учун эса қирол бўладиган номзодни ҲАЙЪАТ сайлашини истади. Қирол Абдулла ҳаётлигида шаҳзода Султонни валиаҳд сифатида кўрсатди. ЛЕКИН СУЛТОН ЎЛДИ! Кейинчалик яна бошқа бирини кўрсатди. У Ноиф эди. Лекин у ҳам ЎЛДИ. Яширин бир куч СУДАИРИЙ оиласидан бошқаларни ишора қилаётганди. Абдулла қирол бўлса ҳам, ўз қироллигида айтганини қилдира олмаётган эди.
Абдулла ўлишидан бир неча кун аввал дунё хабар агентликлари жуда қизиқ ва ғаройиб хабар эълон қилишди. “Саудия Арабистон шимолий қўшниси Ироқдан келадиган ИШИД таҳдидининг олдини олиш учун Хитой деворларига ўхшаш девор қурдиришни тезлаштирди. ИШИДга қарши кўтариладиган девор Тураиф билан Хафр ал Ботин шаҳарлари орасида минг километрга яқин узунликда бўлади...” Яъни ИШИД бирданига САУДЛАР учун таҳликага айланиб қолганди. Саудиянинг ўз маблағи билан қурилган террор ташкилоти негадир айланиб келиб ўз эшикларини тақиллатмоқда эди. Бунга қарши ягона чора сифатида эса СИМТЎР тортиш ўйлаб топилди! Бундан бошқа йўл топиша олмади. Чунки АҚЛ бўлмаган жойда, ечим ҳам топилмасди.
Саудийлар чегараларини симтўр билан ўраш билан оввора бўлаётганда “AIR FORCE ONE” Риёдга қўнаётган эди. Обама, Джеймс Бейкерни ёнига олиб, таъзия учун келганди. Бунинг устига биринчи лэди боши очиқ ҳолда келиб, асл мақсадларини намойиш қилаётган эди.
CIA собиқ таҳлилчиси Брюс Редел 79 ёшли янги Саудия қироли Салмоннинг алцгеймер эканлигини ёзди. Бу маълумот тўғри. Мана шу сабабли ҳам унинг йўли очилди.
Хаста кишининг тахтга ўтиришини хоҳлаётган бўлсалар, демак унга нисбатан операция уюштирилади. Саудия Арабистони шунчаки бир қироллик эмас, балки дунё НЕФТЬ қироллиги ҳам саналади.
Янги сценарий карол Абдулла ўлган пайшанба кунидан эътиборан ишга тушди.
Салмондан кейин тахтга валиаҳд шаҳзода Ноиф бин Абдулазиз ал Сууд ёки Муқрин бин Абдулазиз ал Сууд келиши керак эди.
Муқрин 1968 йили Крануэллдаги Англия қироллик ҳарбий ҳаво кучлари академиясини битиргач, шу ўқув даргоҳида магистрлик даражасини олди. Шаҳзода истеъфога чиққунгача Саудия қироллик ҳаво кучларида турли лавозимларда ишлади. Ноиф эса АҚШдаги “Lewis&Clark College”ида сиёсат бўйича таълим олди. 1985-1988 йилларида FBIнинг хавфсизлик бўйича таълимотларида иштирок этди.
1992-1994 йилларида Лондон полиция бошқармасининг антитеррор отряди тарафидан тарбияланди.
Қиролликнинг келажагига шу иккиси қарор бериши керак эди.
Ё инглиз мактаби ёки Америка модели ютиб чиқади. Чунки қирол касал. Америка ва Европа орасидаги кураш “Charlie Hebdo” ва Фергюсон воқеаларини ҳисобга олмасак, кўпроқ Россия ва Хитой устида олиб борилмоқда.
Икки тараф ҳам ғалаба қозониш учун тўғридан натижага таъсир қиладиган ўйинчи излаётган эди. Шу сабабли ҳар икки тараф ҳам МУСУЛМОН ОЛАМИНИ ўз томонига оғдиришни хоҳларди. Бир-бирини енгиш учун аввало Ўрта Шарқни қўлга олиш керак.
Ўлган қиролдан ташқари, на янги қирол Салмон, на валиаҳдлар Сурия ва Ассад ҳақида АБДУЛЛА дек ўйламас эди.
Улар Эрон билан масофани сақласалар ҳам, Ассад ва айниқса нефть нархи борасида Вашингтоннинг сўзидан чиқмас эди. Нефть нархлари Москва билан Теҳронни йўқ қилишга йўналтирилганди.
Американинг ИСЛОМни ўз ёнига олиши ва нефть устидан молиявий операциялари билан рақибларини йиқитиши учун САУДЛАРга эҳтиёжи бор. Россиянинг Европа билан бирлашмаслиги, Меркелнинг 20 моддалик шартномасига “Ҳа” деб жавоб бермаслиги учун заифлашиши керак. Яъни ҒАРБнинг ўзаро мусобақасидаги ғолибни мусулмон минтақаси белгилаб бериши керак эди. Табиийки, буни ҳамма ҳам билавермасди. Ислом оламидаги тўқнашувлар эса уларга қўл келарди.
Обамани Риёдга юборган АҚЛ аслида инглизлардан ҳам ҳайиқиб турганди.
АҚШ билан бир сафда тургандек бўлиб кўринаётган Лондоннинг харитасини ўзи чизиб берган минтақа орқали Вашингтонга қарши тарихий ғалаба қозонишидан чўчиб туришганди. Очиқ-ойдин бўлмаса ҳам ШАҲЗОДАЛАРДАН бири Англиянинг қўлида эди. Ва САУД ОИЛАСИГА ҳар куни ўн марталаб хавф соладиган ЎЛИМ ТАҲДИДИ эшик қоқмоқда эди. Кўп ҳолларда бу таҳдид рўёбга чиқиб, жон олмоқда эди.
Масалан, валиаҳд Ноиф ЖИДДАдаги АЛ ҚОИДА тарафидан амалга оширилган бомбали ҳужумдан базўр қутулиб қолганди. Ким ҳужум қилган, ким қутқарган? Қутқарганнинг мақсади нима эди? Инглизлар бу ишнинг бошидами, орқасидами?
Инглизлар ҳам Германия-Россия-Франция иттифоқини қўллашмоқда, ҳам Американинг энг кучли бўлган жойларида ўз ШАҲЗОДАЛАРИНИНГ йўлини очмоқда эди. Буларнинг бари АҚЛ ЎЙИНЛАРИ эди!
Бу орада биринчи лэди Мишель Обама ҳам дафн маросимига боши очиқ ҳолда келиб, бутун оламга “Бу ерда бизнинг қоидамиз юради” деб эълон қилди.