- 2022-03-26
Исроил уч ватандоши Хамас тарафидан ўлдирилгани учун Газзога харбий операцияни бошлаганини хабар берганди. Исроил полиция матбуот котиби Микки Розенфельд BBC мухбири Жон Доннисонга шов-шувли бир нарсани тан олди: Ўғирланган кишиларга Хамаснинг умуман алокаси йук эди.
Июнь ойи бошида Фаластин тупроқларига жойлаштирилган уч нафар ишғолчи яҳудий йигитнинг бедарак йўқолиши ортидан ҳарбий операциясини бошлаган Исроил икк ҳафта ичида 400 нафар ғазолик кишини ҳибсга олганди. Бу уч йигитнинг ўлик ҳолда топилгани учун Исроил бутун дунёга “Хамас ватандошларимни ўлдирди. Мен ўзимни ҳимоя қилиш ҳаққига эгаман” деб аюҳаннос солиб, Ғазога бомба ёғдиришни бошлади. Исроил хавфсизлигида матбуот котиби сифатида иш юритадиган Микки Розенфельд BBC мухбири Жон Доннисонга бутун дунёни ларзага солган эътирофини. Доннисон Розенфельднинг “Уч яҳудий йигитни ўғирлаб кетиб, ўлдирганлар Хамас аъзоларидан эмасди. Бутунлай индивидуал бир ҳаракат эди. Лекин биз уларни Хамас деб эълон қилдик” деб айтганини билдирди. Исроилда ҳукумат мухолифлари хабар беришича, юқоридаги уч йигит йўл транспорт ҳодисаси туфайли ўлган.