Террорстар


  • 16 Октябрь, 2014
  • 1096

ИШИДга қўшилган реп қўшиқчиларининг сони 50 нафарга етди. Ораларида дунёга машҳур кишилар ҳам бўлган тарихнинг энг “қонли мусиқий гуруҳига” 82 та ўлкадан террористлар қўшилганлиги маълум бўлди. Европадан тўда-тўда бўлиб ИШИДга қўшилаётган ёшларнинг исёнкор реп қўшиқларини тинглаётгани маълум бўлди.

Германиянинг энг машҳур репперларидан бўлган Дезо Догг тахаллуси билан ижод қиладиган Денис Куспертнинг ИШИДга қўмондон бўлганидан кейин АҚШ ва Англиялик асирларнинг калласини кесиб, дунёга танилган ИШИД аъзосининг ҳам англиялик Л Жиннай исмли собиқ реппер эканлиги маълум бўлганди. Кейинчалик Абу Калашников номини олган террористнинг Англияда мусиқий альбом чиқарганлиги ҳам ўртага чиққанди. Кейинчалик ташкилотга қўшилган қўмондонлардан Италия ва Марокколик Анас Ал Абубининг ҳам MC Халифа исмли реп қўшиқчиси эканлиги маълум бўлди.

Дунёнинг энг аҳамиятли мусиқий журнали Billboard эса репперларнинг кундан-кунга ортиши сабабли махсус ИШИД ҳақида хабар тайёрлади. Хабарда шаҳарнинг камбағал районларида улғайган ва қаттиқ характерли ёшларнинг бутун ғазабини давлат тизими ва бадавлатларга қарши йўналтирган реп маданиятининг бу хусусиятлари билан ИШИДга мос келишини билдирди.

Ироқ ва Сурияда халифалигини эълон қилиб, бутун дунё мусулмонларини жиҳодга чақирган ИШИДга 82 та ўлкадан одамлар қўшилганлиги аниқланиб, айниқса Европа ўлкаларидан жуда кўп кишиларнинг Ироқ ва Сурияга келаётганлиги маълум бўлди. 28 хил тилда гапирадиган, ораларида авваллари буддист, яҳудий, христиан бўлганларнинг ҳам борлиги маълум бўлган тўданинг бирлашадиган нуқтаси реп фанати эканлигидир. Айниқса Англия, Германия, Франция каби Европа ўлкаларидан келиб қўшилаётган ёшларнинг кўпчилик эканлиги “Биз аскар юбора олмаймиз. ИШИД билан Туркия жанг қилсин” деган бу ўлкаларни қийин аҳволга солиб қўймоқда.

Ақл бовар қилмайдиган қатлиомларни амалга оширган ИШИД террористик ташкилоти Ливияда футбол чемпионати ўтказишини маълум қилди. Террористлар “Чемпионат Ливиянинг Дарна шаҳрида ўтказилади. Аниқ санаси хавфсизлик чоралари туфайли эълон қилинмайди. Чемпионатда Афғонистон, Ироқ, Миср, Сурия ва Ливиядан футболчилар иштирок этишади. Ўйинчиларнинг кўпи ИШИДга қўшилишдан аввал профессионал спортчи эдилар.бизнинг чемпионатимизда ўйиннинг қоидалари ҳам бошқача бўлади. Шариат ҳукмларига мос янги қоидалар бўйича ўтказилади” дейишди.


Бошқа мақолалар