Ахлатдан 10 минг Евро топилди


  • 19 Февраль, 2014
  • 1100

Мюнхендаги бир ахлатни қайта ишловчи ширкат ходимлари ахлатдан чиққан қоғозларни қайта ишлаш учун кесаётганларида 10 минг Евро миқдорида пул топиб олишди.

Ширкат ходимлари ахлатдан чиққан қоғозларни майдалаб кесаётганларида қоғоз пулларни кўриб ишни тўхтатишди. Топилган пулларнинг кесилиб майдаланмасдан омон қолганлари 10 минг Евро атрофида эканлиги маълум бўлди. Полиция миқдори тўла аниқланмаган пуллар ҳақида уларнинг бирор жиноий ишга алоқаси бор-йўқлигини билишмаслигини билдиришди. Шу сабабли пулни топиб олинган нарсалар рўйхатига киритиб, унинг янги уйга кўчаётган уй эгалари ахлатга ташлаган эски ашёлари орасида унутиб қолдирган бўлиши мумкинлигини таъкидлади. 


Бошқа мақолалар