- 2013-04-18
Саудия Арабистонда коронавирус чора-тадбирлари енгиллашиши билан бирга масжиди Ҳарамда ижтимоий масофасиз илк бомдод намози ўқилди.
Саудия Арабистонда коронавирус (Сovid-19) чекловлари енгиллашиши доирасида масжиди Ҳарам ва масжиди Набавий тўлалигича ибодатга очилди. Қарорнинг ортидан Маккадаги масжиди Ҳарамда ижтимоий масофасиз бомдод намози ўқилди. Эпидемия бошлангандан буён илк бор масофа сақламасдан ўқилган намозда юзлаб мусулмонлар саф тортди.
Чекловларни енгиллаштириш бўйича кеча шомда Каъбанинг атрофидаги тўсиқлар ва масжиди Ҳарамдаги ижтиомий масофа ҳақидаги плакатлар олиб ташланди.
Саудия Арабистон ички ишлар вазирлиги тарафидан берилган баёнотда 17 октябрь душанба кунидан бошлаб икки доза вакцина олганлар учун чекловларни енгиллаштириш маълум қилинганди.