АҚШдан Ироққа операция


  • 9 Августь, 2014
  • 1126

АҚШ президенти Барак Обаманинг ҳаво ҳаракатига қарор бериши ортидан Пентагон Шимолий Ироқда Ироқ-Шом ислом давлати (ИШИД)га қарши ҳаво ҳужумлари уюштирганини билдирди.

ИШИДни ўққа тутган икки қирувчи самолёт АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш номи билан бирдек номга эга бўлган самолётлар қўниб-уча олувчи “Жорж Буш” кемасидан кўтарилди.

AFP агентлигининг хабарига кўра, АҚШ мудофаа вазирлиги Пентагондан берилган баёнотда “Америка армиясига тегишли ҳарбийлар бўлган жойга яқин минтақага ИШИДнинг тўп отиши туфайли АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Шимолий Ироққа ҳужум бошлади” дейилди.

Ҳаво ҳужумининг бошланганини Пентагон матбуот котиби адмирал Жон Кирби Twitter орқали хабар берди. Пентагон операцияда лазер орқали йўналтирилувчи бомбалар ишлатилиб, ИШИДга тегишли сайёр тўпчи тузилмаси бомбаланиши билдирилди. Операцияда ҳарбий кемадан кўтарилган F/A-18 русумли икки қирувчи самолётнинг 226 кг га яқин бомбалар билан нишонга уриши маълум бўлди.

АҚШнинг Ироқда ИШИД тўдасига қарши амалга оширилган ҳаво ҳужумида яна Буш номи тилга тушди. 1990-1991 йилдаги биринчи кўрфаз урушида АҚШга ИРоққа ҳужум қилиш амрини даврнинг президенти Жорж Буш (отаси) берганди.

Саддам Ҳусайннинг тўнтарилиши, иккинчи кўрфаз уруши эса 2003 йили амалга оширилди. Ироққа ҳужум қилиш амрини бу сафар шу даврнинг президенти бўлган ўғли Жорж Буш берганди.

АҚШнинг бугун Ироққа қарши учунчи ҳужумида эса президентлик лавозимида Барак Обама ўтирибди. Лекин ҳужум собиқ президент номи билан аталган ҳарбий кема ёрдамида амалга оширилмоқда.

АҚш президенти Барак Обама кеча халққа қилган мурожаатида ИШИДнинг ҳаракатини “геноцид” деб атади. Обама “АҚшнинг Ироқда янги бир уруш очишига изн бермайман. Ироқликларни қўллаб-қувватлаймиз, лекин Америка ҳарбийлари Ироққа қайтмайди” деб сўзлади.


Бошқа мақолалар