- 2013-06-26
Саудия Арабистон ворис принци Муҳаммад бин Салмон “Ar-Riyadh Airlines” номли янги авиакомпания ташкил қилиш ҳақида эълон қилди.
Хабарда айтилишича, 2030 йилга келиб янги авиакомпания дунё бўйлаб 100 дан ортиқ шаҳарга парвозларни йўлга қўймоқчи. Айнан қайси йўналишлар бўйича парвозлар ташкил этилиши бўйича хабар берилмади.
Авиаташувчи устидан назорат Саудия Арабистон суверен жамғармаси томонидан юритилади.
Компания раҳбарияти минтақавий транспорт ва сайёҳлик ширкатларига муқобил рақобат туғдиришга умид қилмоқда. Янги авиакомпания асосан нефтдан иборат Саудиянинг ялпи ички маҳсулотига 20 миллиард доллар даромад келтириши ва 200 минг кишини иш билан таъминлаши кутилмоқда.