Малайзияда янги қонун


  • 11 Январь, 2013
  • 1196

Малайзиянинг Селангор вилояти султони Шарофиддин Идрис Шоҳ ғайримуслимларнинг “Аллоҳ” дейишини тақиқлайдиган фармон чиқарди.
Селангор исломий алоқалар кенгаши фармонда “Аллоҳ” сўзининг мусулмонларга хос муқаддас бир калима эканлигини ва бу калима ғайримуслимлар тарафидан тилга олиниши тақиқланганлигини маълум қилди. Фармонда бунга қарши чиққанлар қаттиқ жазоланиши қайд этиларкан, тўла маълумот берилмади. Султон, муфтий ва кенгаш Панон вилояти бошлиғининг марказий раҳбариятга Инжилни малайчага таржима қилишда “Аллоҳ” калимасини ишлатишга изн сўраши туфайли муҳокама учун йиғилганди. 28 миллион аҳолиси бўлган Малайзиянинг 61,3% мусулмон, 19,8% буддист ва 9,2%и христиандир.


Бошқа мақолалар