Зеленский ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонини ишдан олди


  • 2 Сентябрь, 2024
  • 18

Россия ва Украина орасида уруш борган сайин кучаймоқда. Урушда ҳар икки тарафдан ҳам катта йўқотишларга бўлмоқда. Украина бош қўмондонлиги 26 август куни Украина ҳарбий ҳаво кучларига тегишли АҚШнинг F-16 қирувчи самолёти Россиянинг ракета ҳужумида уриб туширилганлигини маълум қилди.

F-16ларнинг ҳаво жангида юксак маҳорат кўрсатганлиги таъкидланган хабарда самолётларнинг Россияга тегишли 4 та ракета уриб тушарганлиги айтилиб “Кейинги нишонга яқинлашаётган вақтда самолётлардан бири билан алоқа узилди. Сўнгра самолёт ерга қулади ва учувчи ҳалок бўлди” дейилди.

АҚШлик бир мудофаа амалдори тарафидан кейинроқ берилган хабарда самолёт Россия ҳужуми туфайли эмас, учувчи хатоси ёки техник носозлик туфайли бўлганлиги тахмин қилинаётганлиги айтилди.

Мудофаа вазирлиги томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланди. Ҳалок бўлган учувчи Алексей Мес эканлиги маълум бўлди.

Украина президенти Владимир Зеленский ҳалокатдан кейин берган баёнотида Украина ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешукни лавозимдан олганлигини маълум қилиб “Украина қуролли кучларининг ҳаво кучлари қўмондонини алмаштиришга қарор қилдим. Барча ҳарбий учувчиларимиздан, муҳандисларимиздан, мобил ўт очиш гуруҳларимиздан, ҳаво мудофаа отрядларидан ниҳоятда миннатдорман. Бундан ташқари Украина учун курашаётган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман” деди.

Украина ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги вазифасини бажарувчи этиб генерал-лейтенант Анатолий Кривоножко тайинланди.


Бошқа мақолалар