- 2015-09-19
Қозоғистоннинг Туркиядаги элчиси проф. Жансейит Туймебаев Анқара ҳокимияти ва турар жой коммунал хўжалиги билан амалга оширган пойтахтнинг энг катта шаҳар проекти бўлган шимолий Анқарани сайр қилди.
“Шимол юлдузи” дам олиш майдонида интервью берган Жансейит Туймебаев “1993 йилдан бери Анқарани биламан. Сўнгги йилларда амалга оширилган бу муҳташам проект Анқаранинг кўркига салобат бағишлаб турибди. Бу ўзгаришлардан жуда мамнун эканлигимни билдирмоқчиман. Турли дам олиш жойлари, ўйин-кулгу ва таълим марказларини ўз ичига олган бу гигант проект социал давлат эканлигини исботламоқда” деди. Анқаранинг сўнгги йилларда “Европа пойтахти” унвонини олиши ҳақида ҳам сўз юритган Жансейит Туймебаев шундай деди: “Кўзга кўринган шаҳарлар фақат кўзга кўринган бошқарувчилар орқалигина танилиши мумкин. Анқаранинг ва ичида бўлган бу тенгсиз проектнинг бош меъмори Мелиҳ Гокчекни табриклайман. Бунга ўхшаган проектларнинг бутун ўлкага ёйилишига тилакдошман.”
Элчи Жансейит Туймебаев иштирок этган сайрда Эко-Евросиё бошлиғи Ҳикмат Эрен, туман ҳокими Зафар Чоктан ва Анқара шаҳар ҳокимияти вакиллари қатнашди.