- 2021-09-21
Урушда катта талофатларга учраган ливиялик қўзғолончиларнинг бошчиси Хафтернинг қочишга тайёргарлик кўраётгани маълум бўлди.
Туркиянинг ҳамлалари билан мувозанат ўзгарган Ливияда талофатга учраган ноқонуний қуролли кучларнинг бошчиси Хафтер қочадиган жой қидирмоқда. Ливия миллий келишув ҳукуматининг Траблус, Тархуна, бин Валид ва Мистира каби стратегик жойларда назорат ўрнатганидан кейин бурчакка тиқилган ва сулҳ чақириқлари ҳам жавобсиз қолган Хафтернинг сўнгги чора сифатида ўлкадан қочиши маълум бўлиб қолди.
Мисрга қочганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалганидан кейин чоршанба куни Қоҳирадан шошилинч Бенгази шаҳрига келиб, Германия элчиси Оливер Овча билан учрашди. Учрашув ижтимоий тармоқларда кенг ёритилиб, Хафтер бу билан “Қочмадим, Ливиядаман” дея хабар бермоқчи бўлди. Лекин унинг паймонаси тўлганлиги, Ливиядан қочиш учун тайёргарликларни бошлаганлиги ва бир неча давлатга қочиши мумкинлиги айтилмоқда.
Хафтернинг қочиши мумкин бўлган ўлкалар орасида Ливиянинг қўшниси ва аввал ўзи ҳарбий таълим олган Миср келмоқда. Ўзига ўхшаган давлат тўнтарувчиси бўлган Сиссий билан яқин алоқаларда бўлган Хафтернинг илк танлови Миср бўлишига эътибор қаратилмоқда. Миср билан бирга уни ҳарбий ва иқтисодий тарафдан қўллаб-қувватлаган Бирлашган араб амирликларига ёки Саудия Арабистонига қочиши ҳам тахмин этилмоқда.
Хафтернинг яна АҚШга қочиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда. У 1969 йили Ливияда қирол Идриснинг Муаммар Қаддофий тарафидан тахтдан ағдарилишида лавозимга ўтирган, лекин сўнгра Қаддофий тарафидан хоин деб эълон қилингач, АҚШга қочиб, АҚШ разведка ташкилоти CIAдан паноҳ топганди. 1993 йили Ливияда CIA дастаги билан амалга оширилмоқчи бўлган ва муваффақиятсизликка учраган давлат тўнтаришини ташкиллаш айби билан ўлкасида ўлим жазоси белгиланганди. 2011 йили қайта пайдо бўлган Хафтер бу сафар Қаддофийга қарши урушга қўшилиб, лекин муваффақиятсиз суиқасдга учрагач, такрор АҚШга қочганди. Ҳозирда Ливияда “CIA жосуси” деб аталадиган Хафтер 2014 йили Ливияда янгидан саҳнага чиқди.