- 2024-05-23
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари саммитининг 14-мажлиси Тожикистоннинг пойтахти Душанбеда иш бошлади. ШҲТ саммитининг мезбони Тожикистон президенти Имомали Раҳмон меҳмонларни Наврўз саройида кутиб олди.
Душанбедаги Наврўз саройида ўтказилган йиғилишда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Россия президенти Владимир Путин, Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, Қирғизистон президенти Алмасбек Атамбаев, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Мўғилистон президенти Цахиагийн Элбэгдорж, Афғонистон президенти Хамид Карзай ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазири иштирок этди. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов эса саммит меҳмони сифатида қатнашди.
ШҲТ иштирокчилари аввал тор доирада йиғилиш ўтказишди. Ушбу йиғилиш оммавий ахборот воситалари кузатувисиз ўтказилди.
НАТОга ва хусусан Америкага қарши қурилганлиги айтиладиган ушбу Шарқнинг катта ташкилотининг мақсади ўлкалар орасидаги ҳарбий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни таъминлаш, айниқса хавфсизлик борасида ҳамкорликларни ривожлантириш эканлиги билдирилган.
Дунё нефть қазиб олиш ва қайта ишлаш бозолрининг ярмидан кўпига эга бўлган давлатлар аъзо бўлган Ҳиндистон, Эрон, Мўғилистон ва Покистон давлатлари кузатувчи статусига эга бўлган ташкилотнинг АҚШга қарши катта таъсир кучига эга эканлиги айтилмоқда.
Пекинда 2012 йил ўтказилган йиғилишида Туркия ШҲТга “диалог ҳамкори” сифатида қабул қилинди. Мана шу тариқа Туркия Шри-Ланка ва Беларусия билан 3-диалог ҳамкори бўлди.
Хитой давлати раҳбари Си Цзиньпин ШҲТга аъзо ўлкаларга ҳамкорликдаги проектларни амалга ошириш учун 5 миллиард долларлик кредит очишини айтди.
Россия президенти Путин ҳам Украинадаги кризис ҳақида гапириб, бу борада ШҲТ аъзо давлатларининг қараши бир-бирига яқин эканлигини айтди.
Мажлисда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ШҲТнинг 2014-2015 йилги давр раҳбарлиги Россияга ўтганлигини билдирди. Бундан ташқари кузатувчи статусига эга Ҳиндистон, Эрон ва Покистон давлатларининг ташкилотга аъзо бўлиш қарори Россия раҳбарлиги вақтида ечилишини маълум қилди.
Саммит якунида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарларининг Душанбе декларацияси, ШҲТга аъзо бўлиш истагини билдирган давлатларнинг мажбуриятларига тааллуқли қарор ва бошқа ҳужжатлар имзоланди. Шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳукуматлари ўртасида халқаро автомобилда юк ташиш бўйича қулай шароитлар яратиш тўғрисидаги шартнома имзоланди.