- 2022-06-16
Россия Бойқўнғирдаги фойдаланилмаётган мулкларни Қозоғистонга ўтказишни бошлади. Биринчи бўлиб 90-йилларда йиғилган, лекин орбитага чиқарилмаган “Экран-М” сунъий йўлдоши ва комплектлари берилади. Бу ҳақдаги тегишли ҳукумат қарори расмий интернет сайтларда эълон қилинди.
Рўйхатда сунъий йўлдош комплектлари ва таркибий қисми ҳамда йиғувчи-ҳимоя блоки ва унинг комплекс қисмлари бор. Юқоридагиларнинг барчаси рамзий маънода бир рубль деб баҳоланган.
Аввалроқ Россия Бойқўнғир космодромининг 16 объектини ижарадан чиқармоқчи эканлиги айтилганди. Бу объектлар 2022 йил охиригача Қозоғистонга қайтарилади.
Биринчи “Экран-М” сунъий йўлдоши орбитага 1987 йил чақарилган. Аппарат Сибирь ва Узоқ Шарқ минтақаси учун тўғридан-тўғри эфирни ташкиллашга мўлжалланган. Сўнгги бор худди шундай сунъий йўлдош 2001 йили фазога учирилган.