- 2024-05-23
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарада президент саройидаги учрашувдан кейин матбуот анжумани ўтказди.
Эрдўғон икки ўлка орасидаги тижорат ҳажмининг ортиши кераклигини таъкидлаб “Ҳурматли ҳамкасбим билан буни энг қисқа вақт ичида 5 миллиард долларга етказишни мақсад қилдик” деди.
Нутқининг бошида Ўзбекистон президентига “Биродарим” дея хитоб қилган Эрдўғон президент ва унинг делегациясини меҳмон қилишдан мамнун эканлигини билдириб, юксак савияли стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилиши билан тарихий қадам ташланганлигини таъкидлади.
Ўзбекистоннинг 34 миллионга яқинлашган ёш ва динамик аҳолиси, бой табиий манбалари, саноат потенциали ва кучли аграр маҳсулотлари билан минтақасининг жоиба маркази бўлиш йўлида қатъий қадамлар билан илгарилаётганини айтган Эрдўғон “Ҳурматли Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларни биз ҳам мамнуният билан кузатиб боряпмиз. Бу кенг қамровли ислоҳотлар даврида биродаримиз Ўзбекистоннинг муваффақияти учун қўлимиздан келган барча ёрдамни берамиз” деди.
Эрдўғон “Тижорат ҳажми 2019 йили аввалги йилга нисбатан 27%га ошди. Тижоратнинг 2,2 миллиардга етиши албатта муҳим муваффақият. Икки ўлка илк бор ҳам экспорт, ҳам импорт бўйича бир миллиарддан ошди. Лекин ҳали қисқартиришимиз керак бўлган масофа бор. Ҳурматли ҳамкасбим билан буни энг қисқа вақт ичида 5 миллиард долларга етказишни мақсад қилиб қўйдик” деди.
Учрашув сўнггида имзоланган келишувлар икки ўлкани янада яқинлашишига ҳисса қўшишини таъкидлаган Мирзиёев “Туркиянинг халқаро аренада обрў-эътибори кундан кунга ортмоқда. Биродар халқларимизнинг ривожланиши, тинчлик ва фаровонлик йўлидаги анъанавий дўстлик, келгусида ҳамкорликни янги босқичга чиқариш учун бутун кучимизни сафарбар қилишга тайёрмиз. Эрдўғон билан алоқаларимиз албатта икки халқнинг фаровонлигига хизмат қилади” деди.