Қозоғистонда ишлаб чиқарилган таксилар Тожикистонда


  • 11 Октябрь, 2017
  • 826

Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг илк партияси Тожикистонга етказилди. Қозоғистондаги “Сариарқа автомпром” билан “Hyundai Trans Auto” ширкатлари тарафидан ишлаб чиқарилган “Peugeot 2012” ва “JAC S3” моделли автомобиллар 7 октябрь куни Тожикистонга топширилди. Илк партия 55 дона автомобилдан иборат бўлди. Топшириш маросимида иштирок этган Қозоғистоннинг Душанбедаги элчиси Нурлан Сейтимов икки ўлка орасидаги ўзаро тижорат ҳажмининг ортганига ишора қилиб, Қозоғистоннинг Тожикистон учун илк уч энг катта ташқи тижорат шериги эканлигини маълум қилди. Бу йил илк 8 ойда икки ўлка орасидаги тижорат ҳажми 525,1 миллион долларга етди.

“Сариарқа автопром” билан “Hyundai Trans Auto” ширкатлари ва “Holding Asya Grup” Тожикистон ширкати орасида 2017 йилнинг апрель ойида имзоланган келишувга кўра, Қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар Тожикистон учун 2000 дона автомобиль етказиб бериши керак. Келишувнинг умумий қиймати 24 миллион долларга тенг. 


Бошқа мақолалар