Қозоғистонда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради


  • 24 Сентябрь, 2014
  • 1114

Қозоғистондан ҳарбий машғулотларни бажараётган СУ-27 русумли ҳарбий самолётнинг Алматининг Кўксув туманида қулаб тушганлиги маълум бўлди. Қозоғистон Мудофаа вазирлиги СУ-27 ҳарбий самолётнинг учишини назорат қилиб турган Талдиқўрғон авиабаза радарларидан йўқолганлигини билдирди. Самолётнинг Кўксув туманидан 15 километр узоқликдаги бир қишлоққа қулаганлиги маълум бўлди. Самолёт экипажи икки кишидан ташкил топган бўлиб, улар ҳалигача топилмаган. Экипаж аъзолари подколковник Ерлан Наумов ва подполковник Денис Горбунов эди. Ҳарбий самолёт 2009 йил Белорусияда капитал таъмирланган бўлиб, яна уч йил учиши мумкин эди.


Бошқа мақолалар