Қўстанай вилоятида ўрмон ёнғинлари


  • 5 Сентябрь, 2022
  • 234

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Қўстанай вилоятининг Авлиёкўл туманида ўрмон массивида ёнғин юзага келди. Ёнғинни уч кун мобайнида ўчиришга уринишмоқда. Аманқарағай, Новонежинка, Калинино, Лесное, Озерное аҳоли пунктларига катта хавф туғилди.

Турли даражадаги жароҳатар, куйишлар, енгил ва ўрта даражадаги заҳарланиш натижасида беш киши касалхонага етказилди. Улардан бир нафари ўрмон хўжалиги ишчиси, бир нафари ҳокимият ходими ва уч нафар ФВВ ходими.

4 сентябрь куни Аманқарағай қишлоғида вайрон бўлган уйларни тозалаш вақтида 86 ёшли нафақадаги қариянинг жасади топилди. Бош прокуратура ёнғинда одамлар ҳалок бўлиши факти юзасидан жиноий иш қўзғади. Ҳозирги вақтга келиб ёнғин майдони 43 минг гектарга етиб келди.

Ёнғинни бартараф этиш ишларини баҳолаш ва аҳоли билан учрашиш учун президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қўстанай вилоятига етиб келди. 


Бошқа мақолалар