300 нафар уйғур қатл этилиши мумкин


  • 26 Ноябрь, 2014
  • 1232

Хитой зулмидан Тайландга қочган уйғурлар Туркия тарафидан қабул қилинмаса, Хитойда қатл этилади.

Инглиз телевиденияси “Channel 4” ўз юртларида одамлардек яшай олмаган уйғурларнинг фожеаси ҳақида хабар тарқатди. Юртлари тортиб олинган, диний босимга учраган уйғурлар қутулиш учун чорани Туркиядан кутишмоқда. Каналнинг хабарига кўра, 300 нафар уйғурнинг умид сари йўли, Хитой ишғоли остидаги Шарқий Туркистондан қочиш билан бошланди.

Ушбу гуруҳ айланма йўллар орқали Тайландга ўтди. Қочоқларнинг кўпи аёллар ва ёш болалардан иборат. Ўлимдан қочишга уринган уйғурлар Малайзияга етиб олишмоқчи эди. У ердан Туркияга бормоқчи эдилар.

Тайланд полицияси уларни 9 ой аввал ўрмонда оч ва сувсиз ҳолда топганди. Агар уларнинг Хитой ватандоши эканлиги маълум бўлса, Тайланд 300 нафар уйғурни Хитойга қайтаради. Бу эса ўлим дегани.

Уларнинг ягона истаклари Туркияда яшаш. Чунки Шарқий Туркистондан жон сақлаб борадиган бошқа юртлари йўқ.

Хитой зулмидан қочиб, Тайланддан паноҳ топган ва Туркиянинг ўзларини қабул қилишини кутаётган уйғурларнинг ҳикояси истар-истамас хаёлимизга 1945 йилида юз берган Боралтан кўпригидаги воқеани келтиради.


Бошқа мақолалар